Намоз ўқишни биласизми?. Камолиддин Мухторов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Камолиддин Мухторов
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-972-9
Скачать книгу
намоз ибодат ҳисобланмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Моида” сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади:

      Маъноси: “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар”.

      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисларида айтадилар: “Кимки таҳоратини мукаммал адо қилса, унинг гуноҳлари баданидан оқиб чиқиб кетади” (Муслим ривояти).

      Савол: Таҳоратнинг фарзлари нечта?

      Жавоб: Ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратнинг фарзи 4 та:

      1. Юзни тўла ювиш.

      2. Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш.

      3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.

      4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш.

      Савол: Таҳоратнинг суннатлари қайсилар?

      Жавоб: Таҳоратнинг суннатлари ҳақида фиқҳга оид китобларда бир қанча амаллар санаб ўтилади. Биз қуйида ана шу амалларнинг энг муҳимларини мисол тариқасида санаб ўтамиз:

      1. Ният.

      2. Таҳоратни “Бисмиллoҳ…” билан бошламоқ.

      3. Қўлларни банди билан ювмоқ.

      4. Ғарғара қилмоқ.

      5. Бурунни чаймоқ.

      6. Аъзоларни уч мартадан ювмоқ.

      7. Соқол остига сув етказиш.

      8. Бармоқлар орасига ҳилол қилмоқ. Яъни, оёқ-қўлларнинг панжалари орасига бармоқлар билан сув етказмоқ.

      9. Бошга масҳ тортилгач, қулоққа ҳам масҳ тортиб қўйиш.

      10. Мисвок ишлатиш.

      Савол: Таҳоратнинг мустаҳаблари борми?

      Жавоб: Таҳоратнинг бир қанча мустаҳаблари бор. Қуйида уларнинг энг асосийларини санаб ўтамиз.

      1. Аввало, ҳар бир хайрли иш қиблага қараган ҳолда “бисмиллоҳ” билан бошланиши керак. Демак, таҳорат олишга ният қилган киши қиблага юзланиши лозим.

      2. Таҳорат ўнг қўл билан бошланмоғи, хусусан, оғизга ўнг қўл билан сув олиш дуруст бўлади.

      3. Бурунга ҳам ўнг қўл билан сув олиниб, чапи билан чайилади.

      4. Таҳорат қилинаётганда бошқалар билан гаплашилмайди.

      5. Таҳоратдан тушаётган нажас сув кийимга сачрамаслиги керак.

      6. Аъзоларни юваётганда кетма-кетликка амал қилиш лозим.

      7. Таҳоратдан кейин икки ракат намоз ўқиш ҳам мустаҳаб амалдир.

      Савол: Таҳоратнинг макруҳларини санаб беринг.

      Жавоб: Таҳоратнинг бир қанча макруҳлари бор. Мусулмон киши бу нарсаларга ниҳоятда диққатли бўлиши керак. Чунки намознинг мукаммаллиги таҳоратдан бошланади. Таҳорат пайтида сувни исроф қилиш; сувни сачратиб ювишлик; таҳорат пайти сувни