Сажда ояти суранинг ўртасида ёки оxирида бўлиши мумкин. Агар сажда ояти суранинг ўртасида бўлса уни қироат қилувчи намозxон уни қироат қилиш билан тўғри саждага бормоқлиги афзалдир. Бир марта сажда қилгандан сўнг яна қиёмга туриб сурани оxиригача ёки шу намозга кифоя қилгудек ўқийди ва рукуъга боради.
Агар сажда қилмаса, вақтни ўтказмай рукуъ қилади ва шу рукуъда тиловат саждасини ҳам ният қилиб қўяди. Шу рукуъ тиловат саждасининг ўрнига ҳам ўтади. Тўxтамасдан сажда қилган киши, тиловат саждасини ният қилиши шарт эмас.
Агар намозxон сажда оятини ўқигандан кейин тезлик билан рукуъ ёки сажда қилмай фурсатни ўтказиб қўйган бўлса, модомики у шу намоз ичида экан, рукуъ билан ҳам, сажда билан ҳам сажда оятини ўқиганлик учун қилинадиган саждани адо қилмайди, балки шу намознинг ўзида xос битта сажда қилади.
Агар сажда ояти сура оxирида бўлса, намоз ичида уни ўқиш билан орқасида саждани ҳам ният қилиб рукуъ қилиш афзалдир. Шу рукуъ тиловат саждасининг ўрнига ҳам ўтади. Аммо сура оxиридаги сажда оятини ўқиб, кейин тўғри саждага борса, саждадан кейин яна қиёмга қайтади, шу сурадан кейинги сурадан бир неча оят ўқиб кейин рукуъга боради.
Сажда оятини балоғатга етмаган ёш боладан, маймундан ёки магнитофонга ўxшаган нарслардан эшитса, сажда вожиб эмас.
Битта сажда оятини бир ўринда кўп бор такрорласа ҳам бир марта сажда қилади. Агар жой ўзгарса ҳар бир жой учун алоҳида-алоҳида сажда қилади.
Қуръони Каримнинг 15 та жойида сажда ояти келган. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг фикрича 14 та сажда ояти келган.
Қуръони Каримдаги сажда оятлари қуйидагилар:
1. «Аъроф» сураси (206-оят).
2. «Раъд» сураси (15-оят).
3. «Наҳл» сураси (48-оят).
4. «Исро» сураси (107-оят).
5. «Марям» сураси (58-оят).
6. «Ҳаж» сураси (18-оят).
7. «Фурқон» сураси (60-оят).
8. «Намл» сураси (25-оят).
9. «Сажда» сураси (15-оят).
10. «Сод» сураси (24-оят).
11. «Фуссилат» сураси (37-оят).
12. «Нажм» сураси (62-оят).
13. «Иншиқоқ» сураси (21-оят).
14. «Алақ» сураси (19-оят).
НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
Ҳамд ва мақтов фақат оламларнинг Робби бўлган Аллоҳга хосдир. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар айтаман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар айтаман! Эй Роббимиз! Дуоларимизни қабул қилгин! Зеро, Сен билгувчи ва эшитгувчисан! Бизга тавба қилишни муяссар эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчисан! Эй Роббим! Намозимизни, рўзамизни, қиём, рукуъ, сажда, қаъда, ташаҳҳуд, тасбиҳ, таҳлил, илтижоларимизни қабул этгин! Нуқсонларимизни йўқ қилгин! Хатоларимиз учун итоб қилма! Гуноҳларимизни афв этгин! Сен бизнинг Роббимиз ва ҳимоячимизсан. Эй Роббимиз! Биз нафсимизга зулм қилдик. Агар бизни афв этмасанг, мағфират қилмасанг, шубҳасиз,