охиригача Сенга сиғинаман! Тавбаларимизни қабул этгин! Раҳматингни насиб этгин! Ҳилму караминг билан мени афву мағфират қилгин! Сен мағфират этувчи ҳилм соҳибисан! Нафсимга ўзимни ҳоким қилгин! Уни менга хўжайин қилиб қўймагин, нафсим ёмонликларидан мени сақлагин! Сен Маликул Мулксан. Сени мақтайман, улуғлайман, Сенга ҳамдлар айтаман! Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен менинг Роббимсан! Гуноҳларимни фақат Сен кечирасан! Аллоҳим! Сиротал мустақимга ҳидоят қил! Ризқимни ҳалолдан бер! Қаноатли бойлардан қилгин! Ризқдан олган қувват ила Сен рози бўладиган ишларга муяссар қил! Сендан афву офият, ҳуснул яқинлик сўрайман! Аллоҳим! Мени, ота-онамни мағфират айла! Улар мени кичиклигимда раҳм билан боққанлари каби, Сен ҳам уларга раҳм қил! Мўмин-мусулмон, аёлу эркак, тиригу ўтганларимизнинг барчасини мағфират қилгин! Уларга раҳм қил! Марҳамат этувчиларнинг энг хайрлиси Сенсан! Биз Аллоҳ учунмиз! Аллоҳ ҳузуридан келдик ва Унга қайтамиз! Қувват ва қудрат улуғ ва буюк бўлган Аллоҳдандир. Аллоҳ бизга кифоя бўлур. Энг яхши қўриқчи Удир! Ҳотамул анбиё ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг аҳли байтларига салоту саломлар бўлсин! Аллоҳим! Сенга маълум бўлган нарсалар саноғича Муҳаммад алайҳиссаломга, оилаларига, саҳобаларига, барча умматларига раҳматингнинг энг устуни билан раҳмат айлагин. Айнан шундай қиймат билан баракот ва салом юборгин! Аллоҳим! Салавотларингни, баракотларингни, марҳаматингни пайғамбар ларингнинг саййиди, тақво соҳибларининг пешвоси, пайғамбарларнинг охиргиси, қулинг ва Расулинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эҳсон этгин!
ПАНОҲ ТИЛАШДАГИ ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР
Аллоҳим! Бахилликдан, қўрқоқликдан, умрни беҳуда ўтказишдан, дунё фитналаридан, қабр азобидан Сенга сиғинаман! Мени етаклайдиган ўринсиз тамадан паноҳингга қочаман!
Аллоҳим! Фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан Сенга сиғинаман!
Аллоҳим! Дажжолнинг фитнасидан, қабрнинг азобидан, ҳаёт-мамот фитналаридан Сенга сиғинаман! Сенинг йўлингга кирган ва Сендан қўрққан қалбга эга бўлишимни сўрайман! Буюк мағфиратингни, давомли мағфиратингни, ҳар гуноҳдан саломат, ҳар яхшиликдан насибадор этишингни, жаҳаннамдан қутқариб, жаннатга дохил қилишингни сўрайман! Керилишдан, юқоридан йиқилиб ўлишдан, сувга ғарқ бўлишдан, девор остида қолишдан Сенга сиғинаман. Ёмон феъл, ёмон амал, ёмон касаллик, нафснинг ёмон орзуларидан мени узоқлаштир! Билган-билмаган ёмон амаллардан мени узоқлаштиргин! Аллоҳим! Тўсатдан келадиган балодан, бадбахтликдан, душманларингни севинтирадиган балоларингдан сақлагин, куфрдан, қарздорликдан, фақирликдан, жаҳаннам азобидан, Дажжолнинг фитнасидан Сенга сиғинаман! Қулоғимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фикримнинг, шаҳватимнинг ёмонлигидан Сенга сиғинаман. Йўлдаги, уйдаги, қабрдаги ёмон қўшнидан сақлагин!
Аллоҳим! Қаттиқ юракли бўлишдан, ғафлатдан, торликдан, хўрликдан, хорликдан, ҳақиру фақирликдан Сенга сиғинаман! Куфр, йўқсиллик, ошкора