МЕН БОРМАН, ҲАЁТ. Г. Жамилова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Г. Жамилова
Издательство: SHARQ
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-26-977-4
Скачать книгу
Тўпхонада ғарқ пишган оқ-қора кишмиш узумларни, шафтоли, нок ва олмаларнинг мазасини татиб кўрдим. Роҳатой она бош-қош бўлиб ободонлаштирилган шу тепаликда ўтказилган Наврўз сайлида бутун Ургут халқи қатнашганининг довруғини ҳам эшитдим.

      Куйиб-ёниб, машаққатли меҳнати орқали обрў топаётганларга рақиб ҳам топиларкан. Ўша кезларда Роҳатой онанинг тиним билмай қилган меҳнати ва эл назарига тушгани айрим кишиларнинг ғашини келтирди. Қаранг-а, аёл киши не-не қийинчиликларга чидаб тошлоқ ерни ўзлаштирса, тупроғини пешонасининг тери билан суғорса, сўнг тап-тақир жойни обод қилиб қанду новвотдек мевалар етиштирса-ю, “баракалла” дейиш ўрнига айрим одамлар унинг йўлига ғов бўлишса?! Қани ҳақиқат? Шукрки, адолат йўлини аниқ кўрсатувчи, оқни-оққа, қорани-қорага ажратиб бергувчилар бор.

      Йиллар ўтиб, Роҳатой она эзгу ишлари билан тилга тушди. 2006 йилда муборак Ҳаж зиёратида бўлиб қайтдилар. Узоқ йиллик меҳнатлари қадрланиб, ҳукуматимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди.

      Роҳатой ҳожи она одамзодни бағрида кўтариб яйратаётган шу замин тупроғини муқаддас деб билади. Шунинг учун ёшлигиданоқ она ерга меҳр қўйди. “Сен ерни иззатласанг, эл сени иззатлайди”, деган мақолга амал қилди. Бирор лаҳза тиним билмади. Ўз кучига, меҳнатига ва эътиқодига таянди. Ҳар ишда кенгфеъл, эл ичида камтар ва ҳаёт машаққатлари олдида сабрли бўлди. Она тупроқ ҳам ўзини эъзозлаган кишига сирини очади, етарлича насиба беради. Ҳожи она ўзи азиз билган тупроқдан ризқ-рўз олди, эл ичида ҳурмат, обрў топди.

      ҲАВОДА ЧЕЧАКЛАР ИСИ БОР ЭДИ…

      (болаликдаги Наврўзларни эслаб)

      Кўкламнинг ёмғирлар кўп ёғадиган намхуш оқшомлари болалигимизда жуда зерикарли туюларди.

      Ташқарида шамол “ув” тортар, дарахтларнинг шохи қарсиллар, итлар занжирини узгудек бўлиб тинмай ҳурар эди. Бу товушлардан ваҳимага тушиб, эна ларимизни саволга тутардик.

      – Энажон, ташқарида нима бўлаяпти?

      – Аямажуз келган, бу ўшанинг иши.

      – Аямажуз ёмонми?

      – Ёмон эмасу, лекин бизга раҳм қилмайди-да, дерди энам. – Кечагина боғимиздаги зардолилар гулини тўкиб, барг ёза бошлаганди. Мана, аямажуз келди-ю, янги баргларини битта-битта юлиб отаяпти. Айни Наврўз киришини пойлаб юради у. Нима қилсин феъли шунақа-да.

      “Демак, аямажузнинг ўзи эмас, феъли ёмон экан”, деб ўйлардик ва ўзимизча унга хайрихоҳ бўлардик. Кейин эналаримиз ўргатган тилакларни пичирлаб айтардик:

      Аямажуз олти кун,

      Яхши келса юрт тўкин,

      Ёмон келса эл юпун,

      Яхши келсин илоҳим.

      Яна бир куни қаттиқ шамол турди. Ёмғир томчилари деразани черта бошлади. Бирданига чироқ ҳам “лип” этиб ўчиб қолди. Укам билан бобомнинг ёнига чопиб бордик.

      – Ҳозир ҳаммамиз биргаликда қўшиқ айтамиз, кейин сираям қўрқмайдиган бўласизлар, – деди бобом.

      Ўша қўшиқнинг сўзлари ҳали-ҳали ёдимда.

      Шамол турса, қўрқмагин,

      Шамол бобонг бўлади.

      Ёмғир