Медитациянинг мақсади барча фикрлардан халос бўлиш эмас. Бу сизга қандай қилиб улар ичида адашиб қолмасликни ва мақсадингиз нима эканлигини унутмасликни ўргатади. Aгар медитация пайтида чалғисангиз, ташвишланманг. Фақат яна ва яна нафас олишга қайтинг.
Хулоса
Замонавий инсон миясининг тузилиши ҳар биримизга фикрларимиз, ҳис-туйғуларимиз ва ҳаракатларимиз устидан назорат қилиш учун рақобатлашадиган бир нечта шахсиятларни тақдим этди. Ирода кучининг ҳар қандай синови турли хил роллар ўртасидаги жангдир. Юқори "мен" ғалаба қозониши учун ўз-ўзини англаш ва ўзини ўзи бошқариш тизимларини кучайтириш керак. Бунга эришганимизда, биз ўзимизда бундан ҳам қийинроқ нарсалрни қилишимиз учун ирода ва "Мен хоҳлайман" кучини топамиз.
Бўлим хулосаси
Aсосий фикр: Ирода кучи учта кучдан иборат: "Мен қиламан", "Мен қилмайман" ва "Мен хоҳлайман" – улар бизга яхшироқ бўлишга ёрдам беради.
Микроскоп остида
– Нима қийинроқ? Ўзингизни синов пайтида, сиз учун қийин бўлган нарсани қилганингизда тасаввур қилинг. Нега қийин?
– Икки идрок билан танишиш. Ирода кучини синаб кўриш пайтида иккита қарама-қарши шахсни тасвирлаб беринг. Импульсив тип нимани хоҳлайди?
Aқллиги – чи?
Тажрибалар
– Иродавий қарорларингизни кузатиб боринг. Ҳеч бўлмаганда бир кун давомида ирода кучингизни синаб кўриш билан боғлиқ ҳар бир қарорингизни ёдда сақлашга ҳаракат қилинг.
– Мияни машқ қилдириш учун беш дақиқалик медитация.
Ўзингизга "нафас олиш" ва "нафас чиқариш" деб айтиш орқали нафасингизга эътибор қаратинг. Бошқа фикрларга чалғиганингизда, бунга хушёр бўлинг ва нафас олишга қайтинг.
ИРОДА КУЧИ ИНСТИНКТИ: СИЗНИНГ ТАНАНГИЗ ШИРИНЛИКЛАРГА ҚАРШИ ТУРИШ УЧУН ТУҒИЛГАН
Ҳаммаси ҳаяжон жунбушга келишидан бошланади. Мия ғувиллаб туради, юрак кўкрак қафасида уради. Сизнинг танангиз "Ҳа!" Деб куйлаётганга ўхшайди. Ва кейин сигнал чалинади. Ўпка қисқаради, мушаклар таранглашади. Бошингиз айланиб, озгина кўнгил айниш ҳис қиласиз. Сиз буни шунчалар хоҳлаганингиздан, деярли, титраяпсиз. Лекин мумкин эмас! Лекин сиз хоҳлайсиз. Лекин қила олмайсиз! Сиз нима қилиш кераклигини биласиз, лекин ўзингизни уддалай оласизми ёки хотиржамликни йўқотасизми, ишончингиз комил эмас.
Истаклар дунёсига хуш келибсиз. Эҳтимол, сиз сигаретани, ичимликни ёки уч баробарлик латтени орзу қиларсиз. Балки сизнинг қадрдон тасаввурингиз – умумий сотувнинг сўнгги соатлари, лотерея чиптаси ёки конфет дўкони пештахтасидаги ширинликдир. Бундай пайтда сиз танловга дуч