Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мирмухсин Мирсаидов
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7389-9-7
Скачать книгу
носахийми, инсонийми ёки қаттолми, билмаймиз. Жарроҳлик юракни операция қилиб, хасталикни тузатишга қодир, аммо қабиҳ юракни пок юрак қилолмайди. Дарҳақиқат, бунинг учун на Ҳофиз Шерозий ва на Алишер Навоийлар керак, юрак дунёсининг алломалари улар. Инсон гўзаллигига, бизлар баъзан сезмайдиган бир кичик холга ўша вақтда Самарқанд билан Бухорони бериб юборган шоир дили – бу илоҳий. Немис шоири Вольфганг Гёте Шарқ шеъриятига мафтун бўлган, айни вақтда Ҳофиз Шерозийни улуғ устозим деган, ундан ўрганиб, Шарқона ғазаллар ёзган. Кўп гапириб юбордим.

      – Йўқ-йўқ, Ҳабиб ака, гапиринг! Жуда эшитгим келяпти. Мен Ҳофизни билмайман, «Мовароуннаҳр» сўзини ҳам. Амир Темур – император ҳақида ҳам кам эшитганман. Навоийни қисман… Мактабда бизнинг тарихимиз деярли ўргатилмайди, ачинасан, киши! Нега бунақа? Адамлар ҳам кам гапирадилар. Амир Темурни фақат қонхўр, жаллод, дейдилар холос. Шундай катта империя тузган, илм ва фан, астрономия, математика, архитектура, адабиёт ривожланган бир даврни менсимаслик, атайин йўққа чиқариш, қоралаш тўғрими?!

      – «Империя» эмас, салтанат…

      – Ҳа, шундайдир.

      – «Бировни қарғаб, ҳеч қачон ўзинг олқиш ололмайсан», деган Ҳофиз Шерозийнинг замондоши Шайх Саъдий. Амир Темурни қонхўр, ваҳший деганлар халқ ичида обрў тополмайди. Тарих лаънатлайди уларни!

      Кўп нарсани билар экансиз, сизга ҳавасим келади.

      – Сиз ҳам менинг ёшимга етгунча кўп нарсаларни биласиз.

      – Тўрт йилнинг ичида денг? – Нигора эркаланди. – Сиз ўргатасиз менга. Ваъда берасизми?

      – Ваъда бераман! Жоним билан ваъда бераман! Чин юракдан сўз бераман! Агар сиз менга шунчалик ишонсангиз, наинки Самарқанду Бухорони, мен сизга бутун Тошкентни ҳам, жонимни ҳам қўшиб берардим…

      – Ха-ха-ха-ха…

      – Келишдикми?

      – Келишдик.

      Ҳабиб дарҳол китобни варақлаб, ўша ғазални охиригача Нигорага мисрама-мисра таржима қилиб бера бошлади.

      – Овқат олиб келайми? Иссиқ ош бор, озгина сабр қилинг, олиб келаман.

      – Йўқ. Бошқа вақтда.

      – Афанди айтиб беролмайсизми? – Нигора атайин Ҳабибга икки иш буюрди.

      – Қайси бирини? Таржима қилайми, Афанди айтайми? – у қўрқув ичида шошиб, дам-бадам эшикка қараб қўярди. Жасорат кўрсатаётган бу эрка қиз ишнинг пачавасини чиқариб қўймасмикан, дерди ўзига ўзи.

      – Айтинг!

      – Арабчада совуқ ош нима дейилади, деб Афандидан сўрашибди. Араблар ҳеч қачон ошни совитиб ўтирмайдилар, иссиғида еб қўя қоладилар, деб жавоб берибди Афанди.

      – Ха-ха-ха-ха-а! Беш! Энди таржимани бошланг!

      Нигора Ҳабибнинг елкасига қўлини қўйиб турарди.

      «Таржимон» шундоқ ёнида шод, кулимсираб турган Нигоранинг лабларига тикилиб, қараб қўярди. Қиз ҳам ўзида бир эрку жасорат сезиб, Ҳабибга яқин ўтирарди. У таржима этаётганда шеър маъносидан кўра Ҳабибнинг юзларига кўпроқ маҳлиё бўлиб тингларди. Қандайдир бир мисрани таржима этолмай қийналди. Нигора кулди. Ҳабиб ҳам унга тикилиб, қизнинг қўлларидан ушлади. Қиз қаршилик кўрсатмай, сапчиб туриб кетмай мойиллик кўрсатаётганини сезган Ҳабибдан ақл кетди,