Энг яхши дада!. Тосимаса Оота. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тосимаса Оота
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7695-8-8
Скачать книгу
албатта, агар ота-оналар болани ўзларига ўхшатиб тарбия қилишни хоҳласалар, у ҳолда бу фикр ўз қийматида қолишга ҳақли. Бундай вазиятда ота-оналарнинг фикрлари ва улардаги қадриятлар тизими мутлақ ҳақиқат ва инкор этилмас, дея қабул қилинади.

      Лекин бироз ўйлаб кўрилса-чи, бу бола шахсига ўтказилаётган босим-ку. Бундай ёндашув болани тор қолибга солиб қўяди, ва мен буни тавсия қилмаган бўлар эдим.

      Қачонлардир болаларнинг тарбияси билан аёл шуғулланади, оталар эса бу ишни тўлалигича ўз аёлларига юклаши керак, дея қабул қилинган эди. Ўшанда онанинг қадриятлар тизими асосий ҳисобланган ва эр-хотинлар бола тарбиясида ўзаро бир фикрга келиши осон кечган.

      Аммо бизнинг вақтимизга келиб, оталарнинг бола тарбиясида иштирок этиши ижобий баҳоланмоқда, ва улар бола ривожланиши масаласида ўз фикрларига эга бўлиш ҳуқуқига эришмоқдалар.

      Ахир ўйлаб қаралса, эр-хотинлар аввал бошида бир-бирига мутлақо бегона одамлар эди. Улар барча масалаларда якдил фикрга кела олишмайди. Ҳозирги кунда тарбияга нисбатан фарқли қарашлар, бу яхши нарса деб ҳисобланади.

      Эр-хотинларнинг турли усуллари бола тарбиясининг чегарасини кенгайтириши ҳақида мен юқорида ҳам айтиб ўтгандим. Ана шундай ўзига хосликлар туфайли бола қарама-қаршиликлар ва фарқли фикрларни ҳис қила олиши, мустақил хулоса чиқариши ва ўз қарашларига яқинроғини танлаб олиши ҳамда ўзининг такрорланмас шахсий хусуситятларини шакллантира олиши мумкин. Ота-оналарнинг қадриятларидаги фарқлар бола дунёқарашининг кенгайишига ёрдам беради.

      Шунинг учун эр-хотинлар, агар уларнинг фикрлари фарқли бўлса, бор кучларини сарфлаганча, ўз фикрларини мослаштиришлари шарт эмас.

      Уйда ҳукм сурадиган бетартиблик болада қувонч, қайғу, дилсиёҳлик ва мамнунлик туйғуларини ўйғотиши мумкин. Айнан ана шундай уй бола улғайиши учун энг яхши муҳит ҳисобланади! Бундай бола ҳиссиётларни ва бурч туйғусини интиутив тарзда ҳис қилади ҳамда дунёни нозик дид билан англайдиган бўлади.

      Бундай нарсаларга мактаб ёки тайёрлов кўрсларида ўқита олишмайди.

      БУ ҚИЗИҚ!

      Эр киши ота бўлгач, унинг фикрлаши ўзгаради!

      Оталик ҳиссини ўйғотувчи мослама отанинг болага бир бор тегиниши ва унинг ҳидини ҳис қиш биланоқ, ишга тушиб кетади!

      Бола туғилган чоғда эркакнинг миясидаги ўзгаришларни ўрганиш мақсадида олимлар сичқонларда эксперимент ўтказишган. Маълум бўлишича, ота сичқонларнинг миясида янги синапслар ( нерв ҳужайралари туташган жой) шаклланган.

      Бунинг учун битта шартни бажариш талаб этилган. Ота сичқонларни боласи туғилиши биланоқ бошқа катакка ўтказилганда, уларда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаган. Маълум бўлишича, мияда синапслар пайдо бўлиши учун улар янги туғилган гўдакнинг ҳидини ҳис қилиши ва бевосита унга тегиши лозим бўлган. Ҳатто биологик ота бўлса ҳам, гўдак ҳидини сезмасдан ва тегинмасдан туриб, унинг оталик туйғуси ўйғонмаган.

      Оталик туйғуси онанинг таъсири остида ўйғонади!

      Бошқа бир тажриба чоғида ота сичқон ўзининг оталик туйғусини она сичқоннинг маълум бир