Энг яхши дада!. Тосимаса Оота. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тосимаса Оота
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7695-8-8
Скачать книгу
икки яшар гўдакнинг эътиборини уч дақиқалик машғулот билан банд қила олсангиз, марра сизники. Бир хил иш билан уч дақиқадан ортиқ шуқулланиш, тезда боланинг жонига тегади. Бу ерда уч дақиқа давомида машғул бўлиш мумкин бўлган ишларнинг сонини кўпайтириш ўта муҳим ҳисобланади.

      Демак, ҳаёт тарзингизни кескин ўзгартириш эмас, балки бола билан ҳар куни оз-оздан шуғулланиш кифоя экан. Айнан нима билан машғул қилиш ҳақида эса, мен сизга кейинги бобларда ҳикоя қилиб бераман.

      Ғубор ҳам тўпланаверса, тепаликка айланиши мумкин. Боласи билан кунига ҳатто уч дақиқадан шуғулланиш орқали ҳам, ота ўз гўдагига катта таъсир ўтказиши мумкин..

      Бунинг шарофати билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳам янада мустаҳкамланади.

      Бола билан ўтказиладиган вақтни фақат боланинг ўзига сарфлаш керак

      Бир дақиқада ғалаба қозониш учун диққатни жамлаш зарур.

      Ишлайдиган оталар жумладан, менинг ўзим ҳам, бола билан ўйнаётган ёки шуғулланаётган вақтимизжа бари бир иш ҳақида кўп ўйлаймиз.

      Бола билан суҳбатдан завқлана туриб, кутилмаганда суҳбатдан тушиб қоласан. Ва …

      – Дада, сиз мени эшитяпсизми?

      Бу ҳолат фарзандларимизни қувонтирмаслиги аниқ.

      Бу йўл билан уч дақиқани мазмунан бой ва қувончли қилиб бўлмайди.

      Ўз ишига кўмилиб турган ота билан нафақат уч дақиқада ёки ўттиз дақиқада, ҳатто уч соатда ҳам бола зерикиб қолади-ку, тўғрими?

      Агар учрашув чоғида, қиз ўз хаёллари билан банд бўлса, унинг ўз ҳамроҳига ёқиши даргумон.

      Хаёли паришон отанинг боласига кўрсатадиган зарарли таъсири

      Фарзанди билан бирга ўтказилаётган вақт давомида ота ўз хаёллари билан банд бўлса, боланинг онгида « отаси у билан жиддий шуғулланмайди ва унинг отасига халақит бераётган»лиги ҳақида тушунча ҳосил бўлади. Яъни отаси учун қайғурмайди ва унга боласи билан ўйнаш қизиқ ҳам эмас.

      Бошқа ҳамма нарсани унутиш, фақатгина бола билан бўлаётган мулоқотга диққатни жамлаш ва биргаликдаги машғулотдан лаззатланиш керак.

      Ана шунда арзимас уч дақиқа ҳам мазмунга бой бўлади, бола эса, ўзи учун қайғураётганларини тушунади ва унда ўз шахсининг муҳимлигини ҳис қилиш ортиб боради.

      Ўзи ҳақида юқори баҳони ҳис қилиш, бу ижобий фикрлашнинг асоси ҳисобланади ва у келажакда боланинг ҳаётдаги турли қийинчиликларни енгишида ёрдам беради.

      Бу ҳақда мен иккинчи бобда батафсил тўхталаман, аммо ҳозир шуни айтишим лозимки, ўз ўзини баҳолай олиш инсондаги ўзига бўлган ишончни ривожлантиради ва бу ҳар қандай илмфандан муҳимроқдир.

      Бутун бошли китобчани бир мартада ўқиб чиқиш шарт эмас

      Уч дақиқа ичида унчалик ҳам кўп иш қилиб бўлмайди. Бу вақт оралиғида, ҳатто, кичик бир суратли китобчани ҳам батафсил кўриб чиқиш даргумон.

      Умуман олганда, бир ўтиришда бир китобни бошдан охиригача ўқиб чиқиш, фойдали иш эмас. Яхшиси, қанчасига улгурсангиз, шунчасини ўқинг, қизиқарли давомини эса, эртанги кун учун қолдиринг.

      Кўпинча