Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Джон Дэвисон Рокфеллер
Издательство: ZABARJAD MEDIA
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-7084-8-8
Скачать книгу
улкан ишларни ўйлаб топган ва йўлга қўйган ягона муҳандис, кўрсатмалари асосида шу каби муваффақиятли тижорий юришлар амалга оширилаётган стратег ҳисобланади.

      Ўзига содиқ ёрдамчиларни излаб топа олган, ўз ишида уларнинг ҳар бирига муносиб ўринни бера олганлар бугунги кунда кўплаб ютуқларга эриша олади. Бундай маҳорат Рокфеллерни бошқалардан ажратиб турган, унинг ва Standard Oil Companyнинг муваффақияти сири аслида шундан иборат. Рокфеллернинг таъсир кучи ҳамиша атрофдагиларнинг ҳайратига сабаб бўлган. Унинг мемуарларида бир нечта ажойиб ҳангомалар келтирилган. Ва бу қобилият умуман унинг шахсиятидаги жозибадорлик натижаси эмас, балки ундан ҳам ортиғи – унинг етук тафаккурининг инсонларга таъсири натижаси ҳисобланади.

      Наполеон армиясининг аскарлари каби, Standard Oil Company ходимларининг ҳар бири ўз сумкасида маршаллик таёқчасини олиб юради. Уларнинг ҳар бири, ўз самарадорлигига қараб, асосий бошқарувдан ўрин эгаллайдиган ажойиб кунга умид боғлаши мумкин. Уларнинг барчаси ўз фаолиятини қуйи поғонадан бошлайди ва ўз хизматлари билан қобилиятларини ҳамда эркинлигини шакллантириб боради. Уларда бизнинг ўлик тартиб-қоидаларимиз йўқ. Уларнинг ҳар бири маълум миқдорда мустақиллик ва ҳаракат эркинлигига эга, аксариятининг елкасида катта масъулият бўлса, аксарияти алоҳида ваколатларга эга, шунинг учун, бизга қон билан сингган европача одатларимизга зид равишда, компания фаолияти гуллаб-яшнайди. Рокфеллер ҳаётда ҳам бошидан товонигача демократдир.

      Директор, бошқарувчи ва камсуқум ҳисобчи, миллионер ва хизматкор – уларнинг барчаси бир стол атрофида нонушта қилади. Яна қаерда бу каби нонуштани учратиш мумкин? Бошқарувчи директордан тортиб, оддий отбоқаргача, ташкилотнинг барча аъзолари учун умумий бўлган корпорациянинг бундай баланд руҳига шундай бирдамлик сабаб бўлса керак.

      Рокфеллернинг юзага чиқишидаги илк даврларда қанчадан-қанча босимлар, қанчадан-қанча аёвсиз ҳақоратлар бўлмади! Масалан, унинг одамлари (тўғри, фақат тасвирларда) осилган, кейинроқ трестга тегишли фирмаларнинг цистерналари бурғуланган. Рокфеллернинг атоқли номи қандай маломатларга қолмади! Ажойиб жиҳати шундаки, қандай номаълум душман билан учрашишига тўғри келмасин, қўй терисини ёпинган бу душман бўрига нисбатан қанчалик ғазаб билан шайланган бўлмасин, жаҳл отига минган бу душман Рокфеллернинг ажойиб ва очиқ муносабати туфайли дўст ва мухлисга айланарди. Яқинда газета саҳифаларида бир хонимнинг мактуби пайдо бўлди, аёл хатда “фарзандимни очликдан ўлишдан сақлаб қолиш учун бу қонхўрдан пул олмайман” деб таъкидлаган. Энди эса у қуйидагича иддао қиляпти: “Қўй терисини ёпиниб олган бўридан шубҳаланиш учун асос бўладиган бир ҳаракатни пайқаш учун, кундан-кунга Рокфеллерни кузатиб бордим. Барчаси бекор! Бу кекса, меҳрибон, ҳиссиётлари самимий инсон менга нисбатан ҳамиша хотиржам, адолатли, нима бўлишидан қатъи назар, адолатли, кўк рангдаги икки ёрқин кўзлари билан табассум қилишга тайёр бўлди, мутлақ ошкоралик билан ўзининг