“Бахт, узоқ умр, тасалли ва тинчлик!
Агар бахт, узоқ умр, тасалли, соғлиқ ва тинчликка эга бўлишни истасангиз, сизни ёруғлик ўраб туриши лозим. Ёруғлик ичида яшаш илмий асосда ишлаб чиқарилган, Мей-Фу мойи ёнадиган Мей-Фу-Гонг лампасини ёқишингиз лозим. Агар ушбу лампа ва мойни ёқсангиз, у кундек ёруғлик таратади.
Мой билан тўлдирилган лампа 10 соат давомида ёритиб туради; Мей-Фуга тенглаша оладиган мой ҳеч қаерда йўқ.
Бу лампани столга қўйиш, деворга илиш ёки қўлда олиб юриш мумкин. Ким уни сотиб олса ҳам, барака топади. Standard Oil Company уни илмий асосда тайёрлади, моҳир рассомлар ёрдамида лампани лойиҳалаштирди, унда мой бадбўй ҳид таратмай, сўнгги томчисигача ёнади.
Агар бу маҳаллий чилангарлар ишлаб чиқарган кам ёруғлик тарқатувчи лампадан бироз қимматроқ бўлса, уйингизда бундай лампа бўлиши хонани янада ёритади ва кечаси билан чарчамай ишлаш имконини беради. Мана сизга биринчи фойда. Кейин, фарзандларингиз ҳам кечаси билан ўқиши мумкин, бунинг учун ушбу лампа қулайлик яратади, улар эса бажонидил билим олиш билан банд бўлади.
Ўғлининг ўқимишли бўлишини истамайдиган бирор ота топилмаса керак. Шундай экан, лампа бу йўналишда сизга тадрижий, лекин қатъий ҳамкорлик қилади. Сиз-га ғалати туюлиши мумкин, лекин буларни қуруқ гап деб ўйламанг. Ишонинг, буларнинг барчаси ҳақиқат.
Айримлар айтиши мумкин: “Бу лампани сотиб олгандан кейин шишаси тушиб қолса ёки синса, у ҳеч нарсага ярамайди, чунки унинг ойнасини алмаштириб бўлмайди”. Шундай экан, Standard Oil Company ҳар бир портда шиша ойналарнинг катта захирасига эга бўлиб, уларни исталган жойга юбориши мумкин. Компания улар учун маълум нархни белгилаб қўйган, сотувчиларга эса маҳсулотларни белгиланган нархда сотиш мажбурияти юклатилади: ҳар бир шиша ойнали лампалар ва тасмалари оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас 17 Мексика центига сотилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта сотиб олган харидор чегирмага эга бўлади.
Ҳали ҳам лампани қиммат деб ўйланяпсизми? Ас-лини олганда у ҳеч қанча турмайди, ахир сиз натижада қуйидагиларга эга бўласиз:
Бахт, Соғлиқ ва Узоқ умр”.
Аввал айтганимиздек, ушбу плакат реклама шедеври ҳисобланади. У жойларга ёпиштирилган заҳотиёқ, атрофи қизиқиш билдирган одамлар билан тўлган, саводи борлар эълонни ўқиб эшиттирган, ва шундай қилиб ишлар изига туша бошлаган.
Америка керосинини Европага олиб киришда турли қийинчиликлар юзага келган, уларни бу ерда батафсил ёзишга ҳожат йўқ. Standard Oil Company ёки, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, у орқали Европада ташкил этилган компаниялар ўртача етмишдан ортиқ улкан портларга ва қуруқликда тўрт мингта омборга эга бўлиб, улар айланмасида тўрт мингта вагон цистернасига эга ўн олтита заводга асос солган савдо агентликлари билан алоқадор ҳисобланади. Бу рақамларга шосселарда юрувчи яна икки мингдан ортиқ