Афсун. Наргиз Асадова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Наргиз Асадова
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-789-9
Скачать книгу
хириллаб нафас оляпти, деб. Тунов куни якшанбада олдимга келганди, ўшанда унга айтдим: «Ҳой Каликстова, бепарво бўлманг, Марисяни қўрғонга бериб юборсангизлар, яхши бўларди», деб. У эса: «Дунёда шундан бошқа ҳеч кимим йўқ, уни ҳеч кимга бермайман», деди. Шундай деяпти-да, кўзларидан дувиллаб ёш тўкиляпти, адойи тамом бўлгани шундоқ кўриниб турибди. Кейин идорага, аминнинг олдига борибди, қоғозларини тўғрилагани. Бу қоғозлар тўрт злотий ва олти грошга3 тушибди унга. «Қизим учун кетса-кетибди», дейди. Э-эй қоқиндиқлар! Ўшанда ўзи кўзларининг пахтаси чиқиб кетаётувди, ўлганидан кейин бутунлай юмилмай қолди. Уларни юммоқчи бўлиб роса уриндик, қани энди юмилса. Одамлар, ўлганида ҳам қизидан кўзини узолмади, дейишди.

      – Келинглар, шунинг қайғусига бир стакандан ичайлик!

      Шарманка ҳамон ғийқиллагани-ғийқиллаган эди. Кекса дугоналар ширакайф бўлиб қолишганди. Куликова нуқул шикоят оҳангида: «Шўрлик қизим, шўрлик қиз», – деб такрорларди. Капустинская эса ўзининг марҳум эрини эслаб кетди:

      – Жон бериши қийин бўлди, эргинамнинг, хирр-хирр қилиб, хирр-хирр қилиб, хирр-хирр қилиб… – Битта гапни қайтарарди у сўзларни чўзиб-чўзиб, сўнг эса шу сўзларни беихтиёр шарманка оҳангига солиб айта кетди, салдан кейин икки қўлини белига қўйиб, қўшиқ қилиб куйлай бошлади:

      Хирр-хирр қилиб, хирр-хирр қилиб,

      Хирр-хирр қилиб ўлди бегим!

      Бир вақт Капустинская ҳўнграб йиғлаб юборди, шарманкага олти грошни итқитди ва яна арақ ичди. Куликованинг ҳам кўнгли бузилиб кетди, аммо у қайғусини Марисяга тўкди:

      – Онангни гўрга тиқишаётганда пан ксендз айтган гапларни эсингдан чиқарма, етимча: сени пиришта сақлайди… – Шу жойда у бирдан жимиб қолди ва атрофга ҳайратли қараб қўйиб, кутилмаганда қатъий оҳангда қўшиб қўйди:

      – Пиришта дедимми, демак, пиришта!

      Ҳеч ким уни масхара қилмади. Мўлтайган, нодон кўзчаларини пирпиратиб Марися ночор Куликовага тикди, кампир эса вайсаб кетди:

      – Сен етимчасан, инс-жинслар сенга яқин йўламайди. Етимни пиришта сақлайди. Пиришта меҳрибон. Мана сенга ўн грош. Яёв бўлса ҳам Лешинецга бор, барибир адашиб қолмайсан: у сени олиб бориб қўяди.

      Капустинская куйлай кетди:

      Қанотлари остида асрагай абад,

      Келтирма шак унинг меҳрига минбаъд.

      – Жим! – қичқирди Куликова ва яна Марисяга юзланди: – Айт-чи, нодон қиз, ким сақлайди сени?

      – Пиришта, – ингичка овозда жавоб берди қизалоқ.

      – Етимчагинам, етти кулчагинам, мусичаи безаволгинам! Пиришта қанотлари билан сақлайди сени, – бутунлай кўнгли эриб кетиб, ғудранди Куликова ва кайфли, аммо самимий эҳтирос билан қизалоқни кўкрагига босди.

      Қизалоқ йиғлаб юборди. Шу аснода унинг унча фаҳмли бўлмаган мияси ва мурғак кўнглида эҳтимол, қандайдир фаросат учқунлари йилтиллай бошлаганди.

      Қовоқхона эгаси пештахта ортида донг қотиб ухларди, шамлар эса эрийвериб, замбуруғларга ўхшаб қолган, шарманкачи чалишдан тўхтаган, кўз олдида рўй берган манзарага маҳлиё бўлиб қолганди.

      Қовоқхонага


<p>3</p>

Злотий, грош – Польша пул бирликлари, бир злотий 100 грошга тенг.