Афсун. Наргиз Асадова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Наргиз Асадова
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-789-9
Скачать книгу
михларнинг қалпоқчалари меҳробда дум-думалоқ ялтироқ нуқтадай кўзга ташланарди. Қолган шамлар яқинда ўчирилган, улар устида тутуннинг ингичка торлари эшилиб, ҳавони ибодатхонага хос мум ҳиди билан тўлдирган эди.

      Меҳроб пойида бир чол билан бола ивирсир эди. Бири ер супурар, иккинчиси гиламни зинапоядан йиғиштириб оларди. Кампирлар қироатдан тўхтаганда чолнинг болакайни жаҳл билан пичирлаб сўкаётгани ва қор ўтириб қолган деразаларга чумчуқлар келиб урилаётгани қулоққа чалинар, жониворлар совуқ ва очлик азобидан ўзларини қаерга уришни билмаётганди, чоғи.

      Аёллар китобчалари билан эшик олдидаги ўриндиқда ўтиришарди. Бир нечта мойчироқни ҳисобга олмаганда, у ер ҳам янада қоронғироқ эди, ўқишга осон бўлсин деб, мойчироқларни ёқиб қўйишганди. Бир мойчироқнинг алангаси дўзах ўти ва шайтонлар тасвири туширилган гуноҳкорларни, олдинда турган ўриндиққа маҳкамлаб қўйилган туғни анча дуруст ёритиб турарди. Бошқа туғларда эса бирор нарсани на ўқиб, на англаб бўларди.

      Ўриндиқларда ўтирган хотинларни китоб ўқияпти эмас, уйқули товушлар билан оятларни минғирлаб такрорлашяпти, деса бўлар, улар биргина байтни замзама қилар эдилар:

      Келганида ўшал Охират куни

      Ўзинг қўлла, Тангрим, биздайин қулни…

      Костёлда ҳукм сурган нимқоронғилик, харраклар узра осилиб турган туғлар, кампирларнинг малла юзлари, шамларнинг ўчай-ўчай деган алангалари – булар бари кўнгилни ғуссага тўлдириб, ҳатто ваҳимага соларди. Мунг ила хомуш ўқилаётган дуолар теварак-атрофга жуда-жуда мос тушган эди.

      Аҳён-аҳёнда аёллар қироатдан тўхташарди; улардан бири харракдан турарди-да, титроқ овозда дерди: «Биби Марям, бокирам, қувна». Қолганлар унинг изидан жўр бўларди: «Тангри сенга ёр бўлсин…» Ўша куни Каликстовани дафн этганлари боис улар «Биби Марям»дан кейин қўшимча қилар эди: «Фалаклар Парвардигорисан ва мангулик маскани эгасисан, илоҳо, марҳума қулингдан мангу марҳаматингни дариғ тутмагайсан».

      Каликстованинг қизалоғи Марися кампирлардан бири ёнида харракда ўтирарди. Бу вақтда онасининг қабри устига енгил қор зарралари келиб қўнмоқда, бироқ қизалоқ энди ўнга кирган бўлиб, афтидан, у на бошига тушган мусибатни, на бундай пайтдаги алам-изтиробларни ақлига сиғдира оларди. Унинг лўппи юзи ва катта-катта мовий кўзлари болаларча беғам боқар, ҳатто бироз қувноқ ҳам эди. Бу кўзларда одатдаги қизиқишдан бошқа ҳеч нарса сезилмасди. Оғзини очганча у дўзах оловида куяётган гуноҳкорлар тасвири ишланган туғга диққат билан қараб турарди, кейин нигоҳини костёл тўрига олди, кейин чумчуқлар келиб урилаётган деразага қаради.

      Унинг кўзлари ўша-ўша бефарқ боқарди. Бу орада кампирлар уйқули товушларда ўнинчи бор минғирлашга тушишган эди:

      Келганида ўшал Охират куни…

      Қизалоқ орқасидан иккита сичқон думидек қилиб ўрилган малла сочини бармоғига айлантириб ўйнарди. У, ҳойнаҳой, зерикаётган эди. Бир пайт унинг эътиборини ер супуриб юрган чол тортди. Чол костёл ўртасига чиқди-да, шифтдан осилиб турган тугунли арқонни силкий бошлади. У марҳума Каликстова ҳурматига