Жаллод аёл. Наби Джалолиддин. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Наби Джалолиддин
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-885-8
Скачать книгу
осилтирганча меҳмонхонага ўтди. Қўлидагиларни пастак столга қўйиб, диванга ястанди. Ҳузур билан нафас чиқариб, тин олди. Хиёл ўтиб, ёнидаги сочиққа юз-кўзини, бўйнини ҳафсаласиз артди, ҳатто бир-икки елпинди. Шишанинг қопқоғини осонгина олиб, аёққа сув қуйди – газсиз эди. Дарров ичмади, чамаси, музлатгичнинг «заҳри» сўнишини кутди. Тамаки тутатди. Шуурида тушликни бир нави амаллашдан ўзга ўй йўқ эди: нима есайкин?.. Тутун ёқмади шекилли, ярмидаёқ ўчирди.

      Эриниб ўрнидан турди. Ваннахонага кириб, совуқ сувда юз-қўлини ювди. Артиниб, ошхонага ўтди. Энг аввал биттадан помидор билан бодрингни парраклади. Сўнг дўмбоққина колбасадан кесиб, тўрт бармоғича келадиган нон тўғрами устига босди. Помидор-бодрингга туз сепди. Музлатгични очиб, нақшинкор қоғоз ва думалоқ шишали тиниқ товланган коньяк олди. Жимит рюмкага қуйди-да, қўлида тутганча бирпас турди. Сўнг «куҳ» дея, бир ҳўплам майни тишлари орасидан симирди. Ортидан нон билан колбасани тишларкан, негадир афти жийирилди. Хаёлидан умрида нечанчи бор: «Тавба, буни шоколад билан қандай ичишаркин-а?» деган гап ўтди. Помидор-бодринг хуш ёқдими, бурнидан нафас олароқ, жағларининг шашти пасайди. Емишни тез тугатди. Унинг учун шу кифоя эди чоғи, бир аёқ маъданли сувни икки бўлиб симирди-да, яна маза қилиб тин олди. Дарров идишларни ювиб, тамаки тутатганча хоналарни кезинди. Кондиционерни ёқмай, деразанинг бир кўзини хиёл очди…

      Телефон овозидан уйғонди. Кўзлари илк бор илғагани ойнанинг очиқ кўзи бўлди. Лекин ҳайрон эди: кундузи ухласа, кўпинча тушида ўша ўн икки метрли коридорни ва маҳкум ўрнида ҳамиша ўзини кўрарди. Бугун эса тирракдек қотибди, аммо ўлсин агар, рўёсига бирор сурат илинса! Бироқ телефон!.. Одатда бунақа пайтда «жирингламасди». Парда орқали ташқарига қаради: ҳали эрта. Ёлғизлик ҳеч нарса эмас, энг ёмони, ниманидир, ҳатто билган нарсангни ҳам, ўйлади у, кутиб яшаш экан. Аниқ ўшалар эканини сезгани учунми, баттар хотиржамлашиб, истаб-истамай гўшакни кўтарди. Қулоғига тутиб, бир муддат индамай турди.

      Нариги ёқдан дағдағали овоз эшитилди:

      – Алло, сен ўша корейс хотинмисан?!

      Унинг ўнг қўли ниманидир қидиргандай силтанди, бармоқлари беўхшов тарзда бир-бирларини сийпаладилар, аммо юзида саросима ёки қўрқувдан асар ҳам йўқ эди.

      – Ҳа, ўшаман, – деди ўзбекчалаб.

      – Муҳаррамхон қорини сен отганмидинг?

      Нима десин?! Лекин ўша маҳкумни эслади: водийлик диндорлардан. У пайтларда унақаларни диний экстремистлар дейишарди. Қандай топишдийкин-а?!.. Аслида улар аҳмоқ, кимга, кимнинг уйига таҳдид қилаётганларини билишмайди.

      – Ҳа, мен! – деди «Бирор нарса қила олсаларинг, қанийди» деган маънода.

      – Унда ўзингга «гроб» ясайвер, чала одам!..

      2

      Бир куни кечда уйга нохуш кайфиятда қайтдим. Меҳмонхонага кириб, аввал телевизорга ёпишдим. Хотиним феълимни биларди-ю, лекин барибир «Овқат ейсизми?» дея омонатгина, бунинг устига, писандали қараш қилди. «Йўқ», дедим-да, телефонимни титкилай бошладим. Қай мурватни босдим, билмайман. Мундоқ қарасам, Жела холанинг исми билан рақамлари