Лўли. Амина Шенликўғли. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Амина Шенликўғли
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-900-8
Скачать книгу
шубҳа билан тикиладилар. Бир гал совғалар дўконидан чиқишганида, орқасидан сотувчи қиз югуриб чиқди:

      – Тўхта, эй қиз, нимани ўғирладинг, – деб ҳамма ёғини тинтиб чиққанди. Бу ишни у кўчанинг ўртасида қилган, ўша куни қаттиқ изза бўлганди.

      Озчил ирқнинг болалари бошқа бир ирқ яшайдиган ҳудудда камситилиши янгилик эмас. Аммо ҳеч ким айнан бегуноҳ лўли болалари сингари таҳқирланмаган бўлса керак…

      Инсон қиёфасида кўринган ҳар кас ҳам инсон бўлавермайди

      АСЛИДА ҲАР ИРҚ БИР ОЯТДИР

      Совуқ қиш кунларидан бири. Том мўриларидан чиққан тутун сингганидан қорлар қорамтир тусга кирган эди. Серпил бехосдан ойиси билан жанжаллашган қўшни хотиннинг гапини эшитиб қолди:

      – Ифлос лўли! Фоҳишаларнинг боласини боқиб, ўшалар берган ҳаром пулга бола боқасан! Лўли эканингни тан олмайсан! Ҳе, турқингни ел олсин!

      Яхшиям онаси бу гапларни эшитмади. У ўзининг ташвишлари билан банд эди. Эшитганида, қўшни хотиннинг сочини юлиб, ерга босиб, абжағани чиқарган бўларди.

      Деразадан аёлга тикилиб турган Серпил эса қотиб қолганди.

      Орадан бир неча кун ўтиб, онасини ҳақорат қилган аёлнинг уйига борди. Тортинибгина стулга ўрнашаркан, атрофга истаксиз кўз ташлади. Сўрамоқчи бўлган саволини қандай беришни билмасди.

      Бир муддат ичидаги қўрқувни боса олмади. Кейин бор жасоратини тўплаб сўради.

      – Хола, сиздан бир нарса сўрасам, жавоб берасизми?

      – Сўра, жавоб берадиган гап бўлса, нима учун жавоб бермас эканман?

      Серпил маъюс кўзларини хотинга қадади:

      – Хола, менинг онам лўлими?

      Аёл бу саволни кутмаганди.

      – Йўқ, жоним, онанг яхши инсон, нега лўли бўларкан?

      – Лекин сиз кеча шунақа дедингиз-ку? «Лўли эканингни яширасан», дедингиз. Менга ростини айтинг. Биз лўлимизми?

      Аёл каловланди. Тили калимага келмай қолди:

      – Ҳа энди… одамлар… жаҳли чиқса бир-бирига қараб «лўлимисан», дейди-ку?

      – Лекин сиз, «лўли эканингни яширасан», дедингиз-ку?

      Аёл танг вазиятда қолди. Серпилнинг қаршисига ўтириб, чуқур нафас олди. У Серпилни яхши кўрарди. Бир неча кун илгари унинг онасига нисбатан ёғдирган ҳақоратларни унутолмас, шу боис Серпилнинг олдида хижолатда эди. Айбдор қиёфада исломга отилган туҳматларга ишонган бир кимса сифатида жавоб қайтарди:

      – Биласанми, қизим, аслида лўли ҳам Аллоҳнинг бир бандаси. Улар мусулмон бўлолмасалар-да, яхши одамлар. Сен ҳечам хафа бўлма.

      Аёлнинг янглиш тушунчаси Серпилни янада ғамга ботирар, тушкунлигидан нима қиларини билмасди.

      – Нимага мусулмон бўлолмас экан?

      Аёл исломга кейинчалик суқиштирилган хурофотлар, уйдирма гапларни йиллар давомида эшитавериб, ишониб қолганди. Серпилга ҳам шу уйдирмаларни тушунтиришга тушди:

      – Ҳазрати Муҳаммад шунақа деганлар.

      – Нима деганлар?

      – «Мен лўлиларни ёмон кўраман», деганлар.

      Бу гапни эшитиб,