Изхор. Xurshid Do`stmuhammad. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Xurshid Do`stmuhammad
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-20-794-3
Скачать книгу
аср мобайнида ёзилган асарлар экан. Кейинги чорак асрнинг ҳикоялари. Шайхзода бўлса, чорак асрнинг наср дафтари дерди. Адиб ўқувчи учун ҳам жуда катта меҳнат қилиб чорак асрда ёзилган ҳикояларни саккиз туркумга ажратиб саралабди. Ва ҳар бир туркумга ном – калит тақдим этибди. Болалик ҳикоялари бир туркум дегандай, мозий ҳикоялари бир туркум, детектив ҳикоялар, муҳаббат ҳикоялари, кулги ҳикоялар, мажоз ҳикоялар, хорижий мавзулардаги ҳикоялар ва ҳоказо. Домла, сиздан сираям яшириб ўтирмайман. Менга «Бизни улғайтирган болалик», «Кенг осмоннинг тор кўчалари» ҳамда «Кўнгил… янгилик қидирадир…» туркумлари адибнинг янги ҳикоя шакллари ва янгича алоҳида инсон кайфиятларини акс эттириш йўлидаги муҳим изланишлари каби туюлди. Улар, айниқса, юқорида танишганимиз бадиий ижод баённомасига ёрқин ва тўла ишонарли иллюстрация бўла олади. Домла, илгарироқ ёзилган бу ҳикояларнинг аксарини ўқиганмиз. Эсингиздами, «Жажман», «Саф», «Васий», «Киова қуёши», «Тўхтабойнинг бойликлари» сингари шу адибни адиб сифатида танитган, унга ёзувчилик паспортини тутган эсда қоладиган ҳикояларни тоза муҳокама қилган эдик. Бу ҳикоялар бизда унинг ёзувчилик иқтидорига ишонч ва умид уйғотган эди. Сиз «Жинлар базми»дан сўнг «Жажман» ҳикояси билан ҳикоячиликнинг янги даври бошланди, деб хулоса ҳам чиқарган эдингиз. Мен ўшанда сизга «битта ҳикоя ҳали ҳеч нарсани англатмайди, шошмайлик хулоса чиқаришга» деган эдим. Сиз эса: «бундай моҳирона ёзилган ҳикоялар бирдан ва ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Улар адибнинг зуваласида ёзувчилик томирлари кенг тармоқ отганлигини билдиради ва узоқ келажакка хизмат қилади», деб башоратнамо фикр қилган эдингиз. Адиб ҳикояларида икки турли сатҳ: реал ҳаёт, реал кечинмалар сатҳи ва унинг билан уйғунликда реал бўлмаган, нореал, иррационал, мистик ва бир сўз билан айтганда, экзистенциал сатҳ пайдо бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. «Саф», «Васий», «Кўчиш», «Жажман» шундан дарак беради, деган эдингиз. Мен у пайтлар бу гапларни тўлиқ англаб етишга қодир эмасдим. Мана энди «Вазият», «Топишмачоқлар», «Кўз қорачиғидаги уй», «Ўзим» сингари ҳикоялар устида бош қотириб, ўша фикрларни эсладим ва фикр замондан ўзиб кетиши мумкинлигига тан бердим.

      «Бир томчи симоб» ҳикоясида оний ҳолат, оний кайфият акс этади. Келинчакнинг исми Фаросат. У тонгда уйғониб, уй шифтидаги қандилда бир томчи нур симобдек ярқираб турганини кўради. Бу нур томчиси Фаросатга тушуниксиз, аммо чексиз қувонч бағишлайди. Унинг юраги туйқусдан орзиқади, қўққисдан юраги аланга тушгандек безовта гурсиллаб уради. Ноаён шодликдан у ҳатто йиғлаб юборади. Ноаён ҳайрат, ноаён энтикишлар. Ноаён экзалтация. Ташқарида хўроз қичқиради. Бу дағал чинқириқдан Фаросатнинг юраги орқага тортиб кетади. Қўрқиб ухлаб ётган эрини уйғотмоқчи бўлади. Болаларча ҳуркак, мубҳам хаёлларга берилади. Фаросат ҳовлига тушиб гилос новдаларида, ариқ бўйида очилган лолақизғалдоқ япроқчаларида ҳам бир томчи оппоқ шудринг ялтираб турганлигини кўриб, ҳаяжони янада зўраяди. Шунда ҳали уйқуда ётган