Қўрқма. Жавлон Жовлиев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жовлиев
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-177-1
Скачать книгу
ҳатто ўзлари ҳам ундан туғишгача борган доцент аёллар қизнинг устидан орқа ўгирмай кулишарди. Аммо уларнинг алдагани эри бўлиб, бу бечора боласига кимни ота қилсин?..

      Улуғ Курсдош минғирлади, қиз унга шапалоқ туширди ва чиқиб кетди, боласини ахлат кўтаргандай жирканиб ушлаб.

      Ортидан чопиб ялиндим: “Болангни ташлаб кет менга!”

      У мени сўка кетди: “Йўқол, ифлос, яна туғишни истамайман! Ҳамманг шу жойинг билан фикрлайсан!”

      Ёлвордим, мени эшитмади ҳам. Ғойиб бўлди.

      Кейинчалик ойдин бўлишича, чақалоқни институтнинг ўрис тахтадан қилинган ҳожатхонасига ташлаб кетибди.

      Онани ҳеч ким топа олмади, болани ҳам.

      Айрим ҳожатхонада узоқ кучаниб ўтирганлар чақалоқ йиғиси қулоқларига чалинаётганини айтиб кўпиртиришарди. Мен ҳам бордим. Қисталгандим. Аммо киришим билан болакайнинг кулиб турган нигоҳларига урилаверардим. Мен беҳожатга айландим. Аммо бутун кафедранинг тарих устозлари ҳамон шу чақалоқ устига пешоб тўкарди, худди Ватанини, ўтмишини булғагандай.

      Даҳшатлиси, Улуғ Курсдош ҳам қаричилик деб серқатнов эди ўша гўрга.

      “Унга бола туғдириш ахлат тўкиш каби бир юмуш бўлиб қолган”, – деб ўйладим.

      Балки, ўзини экспорт қилгандир она бечора.

      “Қишлоқдан эди, қишлоқда бузилганди биринчи марта!” – деди Улуғ Курсдош.

      Унинг юзига уч марта туфлашга журъат этдим, у кулиб қўйди ва деди:

      – Бобонгнинг муштини еганмиз, сенинг туфлашинг эса бўсадан сал фарқ қилади. Тарихда шундай ҳурмат изҳор қилиш одати ҳам бўлган. Юнон маданиятидан олдин, албатта…

      – Мана, сенга ҳурмат, эшакқурт! – бу гал зардоб тупурдим. Парво қилмади, бир марта ҳам юзини артмади.

      – Ўқишинг қалай? Ким хафа қилса, айт, ўзим гаплашаман. Бобонг бўлганда бир қўйни юборарди ҳозир.

      – Ҳожатхонани тўлдириш учунми?

      – Сен ўйлагандай бу ёмон иш эмас. Ҳамма билганича яшайди. Мен бир-икки йилда ўламан ва барига жавоб бераман.

      – Сўроқ ҳожатхоналардан бошланса керак?

      – Йўқ, онамдан бошланади.

      – Ҳей, сенинг онангни!..

      – Ҳей, сенинг бобонгни!

      Туфлашлар унга ҳурматдай таъсир қиларкан.

      Шапалоқлар ҳам севгининг олий рамзи бўлса керак. Наҳот, шундайлар қўлида бўлса бутун миллат тарихи!

      Уришган бўлсак-да, у барибир орқаваротдан мени ҳимоя қилиб юрарди…

      Бунга баттар ғашим келар, куракда турмас қилиқлар қилардим, доцент аёлларга тегишар, профессорларга тупурардим. Аммо метин эди Улуғ Курсдош, ҳамма нимагадир ундан қўрқарди. Бирдан босди-босди қиларди айбларимни.

      Бу орада момом кетди-ю, тугади ўқиш! Тамом! Мудроқлик курси бошланди.

      Тўнғич амаким – тўнғич тентагим телефон қилди:

      – Момонг бўлмади… Тез йўлга чиқ, эҳтиёт бўл, жанозани кўпайтириб юрма! Ичма, йиғлама…

      – Мен йиғламайман ҳам, ичмайман ҳам. Тўхтанг, нима дедингиз, момом…

      Йиқилиб кетдим, тойинмай, урилмай ҳеч нимага.

      Ўлим ирғитди мени.

      “Момонг бўлмади…” “тез…” “йўл…” “чиқ…” “эҳтиёт…” “бўл…” “кел…”

      Ҳеч