Бепарволикнинг нозик санъати. Марк Мэнсон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Марк Мэнсон
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-163-4
Скачать книгу
бўлиш туғма хислат эмас. Аксинча, одамзод ҳамма нарсага қайғурадиган мавжудот. Бунинг учун шляпаси ўртоқлариникидан бошқача рангда бўлгани туфайли хархаша қилиб йиғлаётган болакайни тасаввур қилиш кифоя. Нима дедингиз? Бу табиий ҳолат.

      Ёшлигимизда ҳамма нарса кўзимизга янги ва ҳаяжонли, аҳамиятли кўринади. Шунинг учун ҳар қадамда жиғибийрон бўлаверамиз, ҳамма нарса ва ҳар ким ҳақида асабийлашаверамиз. Одамлар нима деркин, уларнинг кўзига қандай кўринар эканман, деган ўй билан яшаймиз. Ҳатто пайпоқнинг ранги, туғилган кундаги пуфакнинг шакли ҳаловатимизни ўғирлайди.

      Вақт ўтган сари улғайиб, ҳаётий тажрибамиз ҳам ортиб боради. Умримизнинг олтин дақиқалари беҳуда сарфлангани, биз куйиб-пишган нарсалар тақдиримизга салмоқли даражада таъсир қилмаганлигини англаймиз. Ўгит ва насиҳатлари биз учун қадрли бўлган инсонлар ҳаётимиздан изсиз йўқолганлиги, бизни назарга илмаганларнинг қилиқлари охир-оқибатда фойдамизга ишлаганини тушуниб етамиз. Боз устига, инсонлар биз ҳақимиздаги бирламчи тафсилотларга жуда оз эътибор қаратишига гувоҳ бўлиб, асабни бузмасликка астойдил ҳаракат қиламиз.

      Бора-бора қайғурадиган нарсаларни ақл кўзи билан танлайдиган бўламиз. Бундай ҳодисани одатда “улғайиш” деб номлашади. Яхши нарса. Ора-сирада унга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди. Инсон чиндан-да қайғуришга арзийдиган нарсалар тўғрисида қайғуришни ўргансагина улғайган ҳисобланади. “Жосуслик” сериалида Банк Морленд шериги изқувар Макналтига айтганидек: “Қайғуриш керак бўлмаган нарса учун куйиб пишсанг, одатда мана шунақа оқибатга эришасан.”

      Биз янада улғайиб, ўрта ёшларга етганимизда ҳаётимизда яна нимадирлар ўзгаришни бошлайди. Куч-қувватимиз камаяди. Сажиямиз кучаяди. Биз кимлигимизни яхши биламиз ва ўзимизни қандай бўлсак (айрим нуқсон ва фазилатлар билан), шундай қабул қилишни ўрганамиз. Энг қизиғи, мана шу ҳолат бизни турли кишанлардан озод этади. Энди дуч келган нарса учун жиғибийрон бўлавермаймиз. Ҳаёт мукаммал эмаслигини тафаккур қилиб, борича қабул этамиз. Ҳеч қачон саратонни даволай олмаслигимиз, Ойга учиб боролмаслигимиз ёки оламга машҳур гўзалнинг ёри бўлолмаслигимизни англаймиз. Майли, бу муҳим эмас. Ҳаёт давом этади. Энди озайиб бораётган қувватимизни ҳақиқатан қийматли нарсалар: оила, яқин дўстлар ва севимли машғулотимизга йўналтирамиз. Ажабланарли жиҳати, бу бизни тўлиқ қаноатлантиради. Бундай оддийлик қалбимизга муттасил бахт улашади. Шунда ҳалиги пиёниста Буковскининг гапларида жон бор дея ўйлашга тушамиз. Уринманг!

      Хўш Марк, бу китобдан кўзланган муддао не?

      Ушбу китобдан муддао ҳаётда нима муҳим ва нима муҳим эмас деган саволга жавоб топишда сизга ёрдам беришдир.

      Ишончим комил, ҳозирда омадсизлик, баъзан ишларнинг “ўхшамаслиги” батамом табиий ҳоллигини унутиб юборган инсонлар талайгина. Биламан, сиртдан бу ақлий танбалликдай янграйди, бироқ бу, аслини олганда, ҳаёт-мамот масаласидир.

      Гоҳида муваффақиятсизликка учрашнинг