Абадият қонунлари. 2-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005909886
Скачать книгу
номоддий жараёндин бўлмоқлиги қонуният эрур.

      Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуниятли тартибда асослай келтира билгайми?

      Ва албатта, ул жумладин, номоддий моҳиятли одамий мавжудотнинг сайёра сиртида моддий ўрамда вужудга келмоқлик жараёни ҳам қатъий қонуният, такроран (!), номоддий қонуниятлар асосида кечмиш эрур.

      Сайёра ибтидоси

      Бул юлдуз катталигида ва ондин таралмиш нур-иссиқликдин узоқ-яқин ўзга сайёралар аларда ҳаракат-ҳаёт шаклланиб улгурмай, юлдуздин таралмиш нур иссиқлиги тафтидин ул сайёралардин кўтарила моддий зарралана моддий намоёнликка ўтар номоддий моҳиятдаги иссиқликлар моддий намоёнликка ўтмоққа имкониятсиз тез қуримоқлиги ёинки тез совий моддий намоёнлик имкониятин йўқотмоқлиги ҳам қонуниятдадур.

      Коинотдин ер сайёрасигаким боқилса, сайёра юзасин қопламиш яшиллик, асли, мисоли яшил пўпанакдур.

      Ул пўпанакнинг курраи замин юзасида пайдо бўлмишлик сабаби булким, юлдузга нисбатан, яъни иссиқлик ва нур тарата моддий намоён бўлмиш мавжудликка нисбатан ўз совимоқлик даражаси бирла куйиб, қуриб қолмоқликдин сақланмиш масофаси қонуният меъёрида бўлмоқлигидин дастлаб чўғ бўлмиш сайёра аста-секин совий, иссиқлик тинмоғи ва лек онга юлдуздин номоддий нур иссиқлигин таъсири ортида онда пайдо бўлмиш терланувдиндур.

      Ул терланувким, одамий мавжудотда сув атамаси бирла аталмиш эрди! Дарҳақиқат, сувнинг пайдо бўлмоқлик даври одамий мавжудот тасаввурга сиғмас даражада ўта узоқдур, жонзотлар ибтидосига эрмас, балки сайёра ибтидосига бориб тақалмоғи қонуният эрур.

      Ҳа! Сув одамий мавжудот сайёра сиртида пайдо бўлмишлигидин сўнг, они истеъмол қилиб чанқоғин қондириб юрмоқлиги учун вужудга келмамиш, андоқларким ёндашув мутлақ қонуниятсиз ёндашув эрур. Жуда кулгули эрур!

      Сайёра сиртида сувнинг, яъни совуқ суюқликнинг вужудга келмоқлик жараёнига одамий мавжудот эхтиёжин мутлақо алоқаси йўқ, совуқ суюқлик борлиқ-коинот узра моддий мавжуд турмиш юлдуз туркумлари доирасидаги чўғланмишликдаги юлдузлар таркибида мутлақ қуриб битмаслик қонунияти доирасида даврий тура билмиш, тура қолмиш, тура олмиш мавжуд сайёраларнинг барчаси учун қонуният эрур.

      Ёинки ҳавво одамий мавжудот сайёра сиртида нафас олиб мавжуд турмоқлиги учун вужудга келмамиш, йўқ, балки ҳавво чўғланмиш сайёранинг совиб, зарралари совиб, моддийланмиш сайёра сиртин терланмишлигидин сайёра марказидин таралмиш иссиқлик таъсирида вужудга келмиш совуқ суюқликнинг ул терланмишликдин сўнг вужудга келмиш парланмишлик жараёни эрур, ўзга қонуният мавжуд эрмас.

      Ахир, сайёра сиртидаги совуқ моддий суюқлик бирла моддий ҳаввони моддий вужудга келтира турмиш зарралар таркибида хосса ва хусусиятлари ўхшаш зарралар мавжуд эрурку.

      Мана одамий мавжудот қонуниятли тафаккури учун яна бир қонуният.

      Моддий борлиқ-коинотда учиб юрмиш катта-кичик жинслар ҳаракатда бўлур дея қаралур, йўқ, алар зарралар ҳаракати сабабли