Абадият қонунлари. 2-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Мукимжон Фатхиддинович Исаков
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 9785005909886
Скачать книгу
яъниким ё тош, ё темир, ё тупроқ, ё ҳавво, уларким одамий мавжудот учун дунёвий мавжудликка асос бўла билмас эрдилар.

      Қолаверса, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг зарраларда вужудга келтирур ул зарравий таъсирланмоқ, кўпаймоқ, бирикмоқ қонунияти номоддий борлиқдин эркани сабаб одамий мавжудот ўз номоддий моҳиятида ҳам намоёнлик бера, янги-янги номоддий маънилар пайдо қила билмоқ қонуниятига асослар бўла турур! Не тонг!

      Ва мана яна бир қонуният!

      Номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ул моддийланмиш зарраларда намоён қилур қонуниятларидин яна бириким, номоддий куч ва моддий зарранинг ўзаро номоддий муносабати қонунияти одамий мавжудот номоддий моҳияти «дарча”сида моддий борлиқдин ўзига номоддий нусха олмоқ, номосин нари қилмоқ қонуниятига эга қилмишдур.

      Ва мана яна бир қонуният!

      Моддийланмиш зарранинг майдони мавжуд эрканин ва онинг одамий мавжудот учун ҳаётий нафи улким, одамий мавжудотда ҳам майдон бордур, улким моддийдур ва номоддийдур, яъни маънавийдур.

      Ва мана яна бир қонуният!

      Моддийланмиш зарра ва зарраларнинг шул ва шул каби қонуниятга айланмиш қатор хусусиятлари сабаб, мисолан, жонзотлар мавжуддур, кўпаюр, ондин тўқима тўкилур, ичдин яна тинимсиз бутлана турур, оёғи ердин ажралур, яъниким ҳаракатланмоқ имкониятидадур, қўлига олма тутса, ул онинг қўлига мутлақ ёпишиб қолмас, балким яна қайта ажралур, одамий мавжудот моддий вужудий озиқланур ва ҳоказо ва ҳоказо ва ҳоказолардур…

      Ва моддий борлиқда кечур жараёнларнинг барчаси ул қонуниятли асослар бирла номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч таъсирида, қонуниятли тартибда, зеро, қонуниятсиз тартибда кечмоқлиги мавжуд борлиқ қонуниятларига мутлақ зид эрур, кечур.

      Аларким, аслида, одамий мавжудотга ҳайратлар берур мўъжизалардур, лек одамий мавжудот ул мўъжизавий жараёнлар уммони (!) ичра доимийликда ва аста шакллана кучайиб кетмиш дунёвий маълумотлар буҳрони сабаб ақлий туғёнда ва онга эътиборсизликдадур, тўғрироғи, айнан номоддий қонуниятлар, яъни одамий мавжудот тасаввуридаги ҳақиқатлар ичра одамий мавжудот мисоли гирдобда қолмиш каби ақлан туғёнда турур, шул туғён сабаб кўра тура кўрмас, онг доирасида турур, англамас, эътиборин аларга етарлича (!) марказлантира билмас (!), марказлантира олмас!

      Ул туғёнким, онинг бартараф бўлмоқлиги одамий мавжудотнинг сўнгралар тик бошланғич нуқтадин қайта қонуниятли тафаккур қилмоқлиги бирладур.

      Шул сабаб одамий мавжудот моддийланмиш зарранинг ўзин эрмас, балки ул моддийланмиш заррани ҳаракатга келтиргич номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий куч-таъсирин эътиборга олмиш ҳолда, қонуниятли тартибда, қатъиян қонуниятли тартибли ҳолда тик бошланғич нуқтадин қайта тафаккур қила келмоқлиги онинг учун ақлий туғёндин халосликка йўлдур.

      Шундагина моддийдур, номоддийдур, мавжудки воқеъликка нисбатан одамий мавжудотда номоддий