Яна бир фарзанд, улким кенжадур, Комрон мирзодур, бўйчанликда, асли кўнгли синиқ, лекин дунёга ўзликни мутеъ тутмовчи, дидли, нозик фаҳмловчан, мулоҳазалари дуруст бўлмиш эрди. Бир меҳнатга киришмиш эрса, ҳеч шошилмас ва натижаси дуруст иш қиладур, охирига етказур. Олий таҳсилни кўрмиш эрди, дидиким анчайин ўсиб эрди, дилбарлиги дуруст эрди. Акаларига эргашувчандур. Кўп хизматлар қилур эрди. Ул ҳамким умрлар топсин! Ондин ҳамки кўп ва хўп яхши ишлар қолгусидур!
Ушбу ёзувлар тахририн тугатмиш муддатларгаким, ва ниҳоятким, дил ният амалга ошаким, Комронийниким оила қурмиш тадбири кўрилур. Йўқлов ва суриштирмоқликлардин сўнг Андижон шаҳрин Бўстон даҳасидин отасин боболари қандолатчилик бирла машғул бўлмиш Акбаржон отлиғ одамий бўлмишким, «қулоқланув» даврида Қошғар сори бенишон кетмиш бўлгай, лек етмамиш, гар етса, ондин нишон ва сўзи бўйича оиласин тортуви бўлмиш бўлгай эрди, ондин қолмиш бир фарзанд Муллохон исмли юртга хизматлари уруш ва тинчлик йилларида ҳам анчайин сингмиш одамий бўлгай, ондин бул Солижон ака ва онга рафиқа Гулбаҳорхон отлиғ одамийлар фарзанди бўлмишким, аларким яшар ёшда каттароқ эрмиш эрдилар, суҳбатдаким анчайин маънили кўринмиш, аларнинг кенжа қизлари Соҳибахон бирлаким, Дилфузахон суриштира-суриштира ва танламишдур, ул қиз ҳамким анчайин хуштабиат, латофатли, боодоб, меҳнаткаш, камтарин қиз бўлмиш, ва ажабким, китоб ўқимоқликка анчайин рағбатли чиқмишдур ва дид ва ҳафсала тилаб ҳар турфа ҳунарларга ҳам анчайин дуруст эрди, сўнгралар онга дейилмишким, китобга рағбат ончалар бўлса, падарибузрукдин қолмиш меросий кутубхона туфҳаликда турур, онингким, ул сўзлардин кўзлари ёнмоқда бўлур, Комронийнинг ул бирла никоҳ тўйин тўй-томошалар бирла ўтказилмиш, ушбунинг тахрири даврида алардин ҳам қизалоқни кўрилур, Моҳичеҳрага мавсум бўлмиштур, қўрқмас, вазмин қизалоқ чиқурлиги очиқлар кўринур эрди. Аларнингда тафаккурда қонуниятлар топмишидин умидворликлар бор эрур.
Ҳар уч ўғлонни аларнинг ёшлик даврларида қаттиқлар тутилмиш ва лек ўспирин йигитлик ёшларидин эркинлар ҳам қўйилмишким, ҳаётда мустақил ҳаракат қилгусидур, урингусидур, одамийликда ҳаётий малака-тажриба орттиргусидур дея ва лек аларнинг ҳаракатлари ҳамиша назарда турмишдур.
Қонуниятда бўлса, барчаси ортдин қолгувчи ва боргувчи бўлгайлар!
Учинчи боб
ҚАРИНДОШ-УРУҒЧИЛИК ИПЛАРИ
Ўзбекистоннинг Андижон шаҳриким, улким Фарғона водийсида эрди, бул водийким, дарҳақиқат, шимол, шарқ, жануб тарафларидин тоғлар бирла ўралмиш, ул тоғларким қирғиз ва тожиклар юртига ўтмиш ва қирғизга тааллуқли ул тоғларароким шарқдин Кошғарга ипакмисол йўл турур эрди, фақат ғарб тарафдин ўзбеклар юртига, воҳага чиқилур ва фақат Наманган вилоятин шимоли шарқи бирла, тоғ оралаб Тошкентга тушса бўлур, дунёвий