Хонадонимизда аксар китоблардинким, тил илмига оид, кутубхона бўлмиш эрди. Ёшликдин ана шу китобларни қўлда тута, варақлай, саҳифаларига қисман-қисман кўз югурта, тил тарихидин ҳар турли лавҳалар англай, они битмиш алломалар катта меҳнатидин ҳайратлана, тилда мумтозлик ва замонавийлик фарқин, тил тарихи лавҳаларин илғай вояга етилмишдур. Таҳсилга ҳар нечук падарбузрук анчайин ҳаракатлар қилиб эрди, эски ўзбек алифбоси аталмиш ёзувдин ҳам ёшликдин шахсан бохабар қилиб ҳам эрди. Яна рус тили ҳам анчайин эгалланиб эрдиким, ул тилда мураккаб мазмунли гапларни тузиб бўлур, сўнг мактабда ўзлаштирмиши ҳинд тилидин ҳам хабардорлик озроқ қолиб эрди, ҳар нечук ҳинд қўшиқларин маънисидин маъноларни ола илғай бўлур.
Падарбузрук илмда, адабда, одамийликда кўп ва хўб сарафрозликлар топмиш бўлғай, қирқ беш йилдин мўлким, таълими олийда тил илмидин таҳсил айтмиш ва хўб айтмиш, ончаларким, ўқигувчи толиб ва талабаларнинг барчаси ҳам падарбузрукни ўзига устоз санаб, эътиқодлар қилиб эрдилар, оддий халқ улуғ тутмишдурлар. Янги даврда илм туфайли мумтозликка дахлдор турмишдур. Оқкўнгил, зийрак, сезгир, лек вазмин, тўғри сўз, ҳалол, меҳнаткаш, илмпарвар, жуда камтарин ва кўп донишлик топмиш одамий эрдилар. Кўп тарбият ва ибратлари сингиб эрди. Назарлари тоза ва ўткир, лек юмшоқ ва ўта тўқ эрди, лафзи ҳам тоза эрди, лафзда ҳам тоза эрди, маънан ва жисман покизаликда эрдилар.
Назарким юмшоқ чиқмишлиги падарибузрукдин эрур. Ул зоти шариф орқали яралмоқликдин ва тарбият олмоқликдин кўпдин кўп сарафрозликдур. Ададсиз шукреларким, ул зотким, илмда кўп рағбат ва ибратлар кўрсатмиш, илм йўлига йўлламиш эрдилар…
Ўз ўрнида, катта авлоддин падарибузрукнинг Аъзамжон исмига мавсум катта акалари-иккинчи жаҳон урушида қурбонлик топмишким, ул ҳақида оз эшитилмишдур.
Улким уруш жараёнида тура хатлар битадур, жўнатадур, падариким ёш йигитдур, хатларни оладур, ота ва оналарига ўқий маънисин етказадур, ондин кичик Нуъмонжон амаки ҳақида эрсаким «қора хат» келур. Падарибузрук они не сўз бирла ота ва онасига етказмоқни билмас, аларнинг эхтиётида ота ва онасидинким яширур, хатни киймиш тўни қатига тикур ва сақлар.
Курраи заминда содир бўлмиш ул катта уруш, жаҳон уруши даражаси бирла баҳоланиб, номланмишким, якун топур, ғаддорким енгилур, ногоҳоний «қора хат» келмиш Нуъмонжон амакиким, қишлоққа кириб келмиш бўлгай, доимий хат жўнатмиш Аъзамжон амакимизким, ул уруш якунига ета ҳалок бўлмишлиги ҳақида «қора хат”да хабар келадур.
Падарибузрук ул тарихий воқеаларни, кўзлардинким ёшлар бирла сўйламишлар ва онинг ул жигарпоралик ҳолатлариким, ибратлар бўлиб эрди.
Ул Аъзамжон амакидин сўнг Нуъмонжон амаки бўлмиш. Улким, ончаким падарибузрук таҳсили ва фаолиятига жидд ва эҳтимом кўрсатмишким, падаримиз они ҳеч унутмас ва етишмиш кун ва халқ ичра топмиш эътиборлари учун алардин миннатдор ва то умр акасига ихлос, эътимодли бўлмишдур, отасидин сўнг ота ўрнида тутмишдур, ибратлардур. Ул амакиким мактабда тил илмидин