АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Прочая образовательная литература
Год издания: 0
isbn: 9785449685995
Скачать книгу
бош схемалари ва меъморий-режавий ташкиллаштиришни, қишлоқ турар жой бинолари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмаси объектларининг намунавий лойиҳаларини тубдан такомиллаштириш ва ниҳоят, шу асосда қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида қишлоқ худудларда қурилишнинг комплекс ривожланиши бўйича лойиҳлаш тизмини, шунингдек турар жой ва ишлаб чиқариш хамда ижтимоий инфратузилма объектларини қуришни тубдан такомиллаштиришга мўлжалланган ягона сиёсатни олиб бориш; Қуйидаги схемаларда ифодаланган назарий билимлар тизимини амалда қўллашни ишлатиш улардан омилкорлик билан аҳоли пунктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда фойдаланиш лозим.

      Махаллий тизим жойлашувининг услубий асослаш схемаси

      Расм-1. Махаллий тизим жойлашувининг услубий асослаш схемаси

      а – йирик регион худудининг ва бир типли ихтисослашув зона кўринишини қишлоқ хўжалигида жойлашуви; б – саноат комплекснинг жойлашуви ва ишлаб чиқариш алоқаларини зоналар остида кўриниши; в – маданий маиший хизмат тизимининг йирик регионда ташкиллашуви; г – маданий маиший алоқаларни регион худудларида зоналаш; д – махаллий тизимининг гурух жойлашувини кўриниши; 1-регионни асосий ишлаб чиқариш маркази (вилоят, республика); 2-маъмурий хўжалик маркази; 3-хўжалик маркази; 4-қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг турли ихтисослашув зоналари; 5-бош ишлаб чиқариш маркази зонаси; 6-ишлаб чиқариш марказини қўшимча зонаси; 7-ички ишлаб чиқариш алоқаларини зона ости; 8-интенсив меҳнатга тортиш зонаси; 9-районлараро маданий маиший хизмат маркази; 10-айрим аҳамиятга эга хизмат зонаси; 11-ички хўжалик аҳамиятига молик хизмат зонаси; 12-ишлаб чиқариш ва маданий марказ гурухи жойлашуви тизимининг махаллий чегараси; 13-марказ ва айрим тизим ости жойлашув чегараси; 14-марказ ва ички хўжалик тизим ости жойлашув; 15-интенсив ишлаб чиқариш, меҳнат ва маданий маиший алоқалар зонаси; 16-йирик регион чегараси; 17-бир типли ихтисослашган қишлоқ хўжалиги зонасининг чегараси; 18-маъмурий регион чегараси; 19-хўжалик чегараси; 20-қишлоқлараро алоқалар.

      Шунингдек маъмурий районларни жойлашуви, ахоли пуктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда катта аҳамият кашф этади. Буларни эътиборга олмаслик мумкин эмас.

      Ҳозирги кундаям қишлоқ аҳолисининг ишлаб чиқаришдаги функцияларининг кўринишлари ўзгармоқда, чунки қишлоқ хўжалиги соҳасидаги аҳолининг фаолият турлари кенгаймоқда айниқса қайта ишлаб чиқариш саноати, қурилиш, таъмирлаш, транспорт ва шунингдек маданий маиший ва савдо хизмат кўрсатиш, уларни янада такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда.

      Аҳоли пунктларининг функцияларини ривожланиши шаҳарлардан ташқарида халқнинг дам олишига, туризмга эҳтияжларни ошиб бориши, шунингдек табиий муҳит ва урбанлаштирилган республика районларини атроф муҳитини ҳимоя қилиш билан боғлиқ.

      Маъмурий район жойлашув тармоқининг концептуаль ривожланиш схемаси

      Расм-2.Маъмурий район жойлашув тармоқининг концептуаль ривожланиш