Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372741
Скачать книгу
кучга эга-ю, нима вайронкор эканини ўзи мустақил ҳал қилиш имкони бўлмайди. У ўз дарахти белгилаб қўйган ҳақиқатлар асосида яшашга мажбур.

      Кучли шахс бўлиш – эркинликни талаб қилади. Аммо у ёки бу дарахтга маҳкам ўрнашиб олган одамни эркин деб бўлмайди. Эркин одам истаган пайт ўз дарахтидан тушиб, бошқа дарахтларни ҳам кўра олади. У ҳеч қачон ўз шахсиятини фақат битта дарахтга боғлаб қўймайди. Эркин одам ерда яшашни ҳам билади.

      Бир кун келиб, ҳамма улкан дарахтлар қуласа, биз ҳаммамиз бир хил эканимиз, бир-биримизни қоралаш ва айблашга – бир-биримиздан нафратланишга ҳеч қандай асос йўқлиги ошкор бўлади. Ҳаммамиз яна ерда яшашга ўрганамиз. Ҳозир эса танлаган дарахтимиз шохлари орасида ўтириб, унинг мевасини еб, мевадан қолган данакларни қўшни дарахтдаги турдошларимизга отишдан ўзимизни тия олсак – тафаккуримизни ўзаро фарқларни топиб, уларга асосланиб бир-биримизни ёмон кўришга эмас, умумий жиҳатларимизга эътибор бериб, бир-биримизни ҳурмат қилишга қаратсак – бунёдкор иш бўлади. Бу билан инсонлар ҳам, қанча адашмасин, бунёдкорликда бошқа мавжудотлардан кам эмаслигини амалда кўрсатган бўламиз.

      Тилтегмас муҳимликлар

      Яхши-ёмон ўйинига одам қанчалик муккасидан кетиши унинг ички ва ташқи муҳимлигига боғлиқ. Муҳимлик бизга яхшини ёмондан «тезроқ» ва «яққолроқ» фарқлашни ўргатади. Муҳимликнинг гапига кириб биз кимнидир улуғлаймиз, кимнидир камситамиз.

      Илоҳийлаштириш – ҳар замонда катта офат бўлган. Аслида қадри тенг бўлган дунёнинг таркибий қисмларига ҳаддан зиёт ортиқча аҳамят беришдан келиб чиқади бу ҳолат. Ҳар кимда бунга мойиллик бор – чунки ҳар биримизда ақл бор. Ақл ҳиссиётлар жумбушга келганда завқ олади.

      Шу ўринда ҳиссиёт (емоция) ва туйғулар ўртасидаги фарқни аниқлаб олсак. Ҳиссиёт – асаб тизимининг иши ташқи ёки ички таъсир натижасида жумбушга келган ҳолат. Бунда танадаги табиий жараёнлар бузилади, турли ҳиссиётда турлича моддалар ишлаб чиқарилади ва асаб толаларини «қитиқлайди». Бунда тана катта қувват сарфлайди – буни кучайган терлаш, титроқ ёки совуқ тер сифатида билиш мумкин. Эмоциялар қисқа муддатли ҳолатдир – чунки тана узоқ муддат бундай ҳолатга чидай олмайди ва бу ҳолатдан ўзини олиб чиқишга интилади. Табиий ҳолатда ҳиссиёт ҳеч қачон юзага келмайди – уни фақат ақл пайдо қилиши мумкин. Агар тана ҳиссиётни ўз вақтида бостира олмаса, иммунитет одамни ҳушсизлантириб, қувват сарфини тўхтатишга мажбур бўлади.

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «ЛитРес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

/9j/4AAQSkZJRgABAQAAAQABAAD/4gxYSUNDX1BST0ZJTEUAAQEAAAxITGlubwIQAABtbnRyUkdCIFhZWiAHzgACAAkABgAxAABhY3NwTVNGVAAAAABJRUMgc1JHQgAAAAAAAAAAAAAAAAAA9tYAAQAAAADTLUhQICAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAAA