Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Артур Конан Дойл
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-255-2
Скачать книгу
эман тахтаси қопланган, деразалари баланд, қадимий зал тергов хонасига айланди. Холмс эскича бичимдаги каттакон креслога ўтирди; унинг чеҳраси бадқаҳр, нигоҳлари қатъий эди. Кўзлари ўзи ўлимдан асраб қололмаган одам учун ҳеч бўлмаса энди ўч олиш мақсадида жонидан кечишга ҳам тайёр эканлигини айтиб турар эди. Бизнинг бу антиқа жамоада мендан ташқари яна олифта инспектор Мартин, мўйсафид қишлоқ врачи ва шу ерлик овсарнамо полисмен бор эди.

      Иккала аёл берган маълумот аниқ ва ўхшаш эди. Улар ўқ овозидан уйғониб кетишган; орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас иккинчи ўқ овозини эшитишган. Уларнинг ётоқхоналари ёнма-ён экан, шунда миссис Кинг Сондерсникига югуриб кирибди. Икковлари зинадан бирга тушишибди. Кабинет эшиги очиқ, столда шам ёниб турган экан. Уй соҳиби хона ўртасида юзтубан ётганмиш. У ўлган экан. Дераза олдида унинг хотини бошини деворга тираганча жон талвасасида тўлғанаётган экан. Унинг жароҳати оғир – бир юзи қопқора қонга бўялганмиш. У нафас олаётган бўлса ҳам, лекин ҳеч нима дея олмабди. Йўлак ҳам, хона ҳам тутунга, порох ҳидига тўлганмиш. Дераза берк, ичкаридан илгакланган экан, иккала аёл ҳам буни қатъий ишонч билан гапиришди. Улар шу заҳоти доктор билан полицияни чақиртиришибди. Кейин отбоқар билан унинг шогирди ёрдамида ярадор бекани ўз хонасига олиб кириб ётқизишибди. Ўрин солиб қўйилган, демак, эр-хотин ухлагани ётмоқчи бўлиб турган. Хотиннинг эгнида кўйлак, эр эса ички кўйлак устидан халат кийган экан. Эр-хотин ҳеч қачон жанжаллашмаган экан. Ҳамма уларнинг тотув ҳаёт кечиришига ҳавас қиларкан.

      Хизматчилардан олинган асосий маълумотлар шулардан иборат. Инспектор Мартиннинг сўроғига жавобан аёллар, уйнинг ҳамма эшиклари ичидан беркитилган эди, демак, ҳеч бир кимса уйдан чиқиб кета олмаган, деб гувоҳлик беришди. Улар Холмснинг саволига жавоб қайтаришар экан, иккинчи қаватдаги ўз хоналаридан чиқишган заҳоти димоғларига порох ҳиди урилганини эслашди.

      – Айнан мана шу далилга жиддий эътибор беринг, – деди Холмс инспектор Мартинга. – Энди, менимча, жиноят содир бўлган хонани кўздан кечиришимиз лозим.

      Кабинет мўъжазгина хона экан. Унинг уч деворини китоб рафлари банд қилган ёзув столи эса, боққа очиладиган дераза олдида турарди. Биринчи навбатда, диққатимиз бахтиқаро заминдорнинг ерда узала тушиб ётган маҳобатли жасадига қаратилди. Уст-бошининг носаришталиги унинг ўриндан шоша-пиша турганини билдирарди. Ўқ унинг юрагини тешиб ўтиб ўпкасида қадалиб қолипти. У ҳеч қандай оғриқни сезмай зумда жон берган. Унинг эгнидаги халатида ҳам, қўлида ҳам порохнинг ҳеч қандай изи топилмаган. Қишлоқ врачининг таъкидлашича, порох доғи миссис Кьюбиттнинг қўлида эмас, юзида топилган.

      – Қўлда доғнинг йўқлиги ҳеч нимани исботламайди, аммо борлиги ҳамма нарсани исботлайди, – деди Холмс. – Агар, мабодо яхши беркитилмаган фишанг1 дан тасодифан порох тўкилмаса, қанча ўқ отманг, қўлингиз доғ бўлмайди… Энди мистер Кьюбиттнинг жасадини олиб кетсалар ҳам бўлади. Сиз, доктор, ледини яралаган ўқни топа олмаган бўлсангиз керак-а?

      – Бунинг учун ниҳоятда мураккаб операция қилиш лозим бўлади. Лекин револьверда яна тўртта ўқ қолган. Иккита ўқ отилган,


<p>1</p>

Фишанг – патрон.