Бу қишлоқ худудларда ҳаёт турмуш тарзи тоғ ва чўл худудларида жойлашган бўлиб чорвачилик билан шуғулланиши ва шу омиллар туфайли тоғ худудларида инфра тузилма яратиш қийинчилик туғдириб иқтисодий қулайликлар йўқлиги туфайли ривожланиш чегараланиб қолган.
Аммо бу таъкидлаб ўтилган қишлоқлар Ўзбекистон ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.
Қишлоқ аҳолиси пунктларининг 47,0% қисми 1000 дан 5000 гача бўлган ахоли пунктларида асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадилар ва инфра тузилмалари маълум даражада ривожланган.
Бу қишлоқ аҳоли пунктлари туман марказига ва шаҳарларга яқин бўлганлиги сабабли аҳоли пунктларининг ривожига ўз таъсирини кўрсатади.
5000 дан кўп бўлган қишлоқлар асосан Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида жойлашган бўлиб кўп қисмининг бош режаси ишлаб чиқилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ВМ 04.12.2010 й №286 қарорига биноан қшлоқ аҳолиси пунктларини ва бир вақтни ўзида аҳолиси 5000 дан кўп ва кам бўлган аҳоли пунктларини бош тархини ишлаб чиқиш бирнчи навбатда қурилиш режалаштириш билан деб айтиб ўтилган. (Турар жой ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилиши).
Шунга биноан йил ўтган сари қарорлар такомиллашиб Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро худудларни шаҳарсозлик хужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги аҳоли ва қишлоқлараро худудларни ривожлантириш режалаштириш тўғрисидаги 24 июль 2014 й №203 қарорига биноан қишлоқ аҳолисини турмуш тарзини ва қишлоқ аҳоли пунктларини қулайликлар яратишга қаратилган.
Қишлоқ фуқоралар йиғинининг шаҳарсозлик хужжати билан таъминлаш мақсадида ХМРТ (худудий меъёрий режани ташкиллаштириш) лойиҳасини лойиҳалаш йўлга қўйилган.
ХМРТ лойиҳаси ҳар бир аҳоли пунктини ривожланиш истиқболининг ҳал қилинишини асоси ҳисобланган комплекс шаҳарсозлик хужжатидир.
Бу лойиҳа қишлоқ фуқоралари йиғини ёки хўжалик корхонасининг бутун худуди, шу жумладан қишлоқ аҳоли пунктлари, ишлаб чиқариш майдонлари, мухандислик иншоотлари, экинзорлар ва бошқалар учун ишлаб чиқилади.
Бу хужжат тасодифий, ижтимоий-иқтисодий зурурияти тасдиқланмаган объектларнинг қурилишига йўл қўймайди ва ниҳоят, қишлоқ фуқоралари йиғини худудининг меъморий-режавий ташкиллаштириш лойиҳасининг нархи барча қишлоқ фуқоралари йиғини бош режалари мажмуини ишлаб чиқишдан арзонроқдир.
ХМРТ (худудий меъерий режалаштиришни ташкиллаштириш) лойиҳалангандан сўнг биринчи навбатда қурилиш лозим бўлган худудларда батафсил лойиҳасини режалаштириш ёки бош тарх режасини лойиҳалаш лозим. Бош тарх лойиҳаси яқин 5—10 йил давомидаги қишлоқнинг ривожи учун муҳим вазифани бажаради.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен