Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…. Жавлон Жўраев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Серия:
Жанр произведения: Общая психология
Год издания: 0
isbn: 9785449372666
Скачать книгу
йўлингиздан чалғитмоқчи эмасман. Бор-йўғи шу.

      Бу суҳбатлардан мен сиздан кўра кўпроқ янги илм ўрганишим ёдингизда бўлсин. Сиз менга мен сизга ўргатгандан кўпроқ нарсаларни ўргатасиз – гарчи буни баъзида билмасангиз ҳам…

      Душанба – Шахсият

      Табиий ва орттирилган

      Бугун мен сизга шахсиятимиз ўзагида турадиган тушунча ҳақида айтиб бермоқчиман. Сиз бугун онг ва унинг таркибий қисмлари билан яқиндан танишасиз. Аввалига, онг нима эканини таҳминан бўлса ҳам билиб олайлик.

      Онг – бирор жараённи кузатиш, англаш ва унга тегишли муносабат билдириш қобиляти. Қорин очса – овқатланиш, чарчалса – дам олиш, ҳавф туғилса – химояланиш ёки қочиш кераклигини айтиб турадиган «маслаҳатчи» – бу онг.

      Одамни бошқа мавжудотлардан фарқлаш учун уни «онгли мавжудот» деб аташади – бу бир оз нотўғри. Барча тирик мавжудотларга онг берилган – табиат барча тирик организмларни яшаб қолиши ва ўзидан насл қолдириши учун зарур билимлар заҳираси билан тақдирлаган. Дарахт ҳам қачон куртак ёзиб, қачон гул очишни, қайси пайт мева тугиб, қачон уларни ерга тўкишни билади. У ҳам атрофни кузатишни, у яшаётган муҳитдаги ўзгаришларга монанд хатти-ҳаракат қилишни уддалаши учун онг билан яратилган. Ёввойи кийик ҳам бир марта ҳавфга дуч келган жойига қайтиб бормасликка, борса ҳам эҳтиёт бўлиш кераклигига онги етади.

      Онг ўз фаолиятини олиб бориши учун, унга атроф муҳитдаги жараёнлар ҳақида маълумотлар зарур бўлади. Тирик организмларда бу маълумот таъминоти турли хил сезги органлари орқали амалга оширилади. Фақат, у турли жонзотларда турлича бўлади – унисига кучли ҳид билиш қобиляти берилган бўлса, бошқасига ўткир кўз берилган бўлади. Ўсимликларда ҳарорат, ёруғлик, ҳаво намлиги ва бошқа нозик белгилар ўзгаришини аниқ сезиш қобиляти бор. Онг айнан шундай сезгилар орқали олинган маълумотни қайта ишлайди ва шунга қараб иш тутади.

      Биз одамлар ҳам бундан мустасно эмасмиз – бизнинг онгимиз ҳам ҳудди шу тамойилда ишлайди. Аммо бошқа жонзотлардан бизнинг бир фарқимиз бор – бизнинг онгимиз озгина мураккаброқ тузилишга эга. Бизнинг сезгиларимиздан келаётган маълумотлар онгимизга боришида бир воситачи иштирок этади – бу, албатта, ақл. У маълумотлар оқимини тинимсиз кузатиб, тафтиш қилиб, саралаб, баҳолаб, бошқариб туради.

      Одамзотга табиат мувазанатни тиклаш учун ақл ато этган. Ўз мавжудлигининг бошида одамзотнинг ҳеч бир сезгиси бошқа мавжудодларникичалик кучли бўлмаган. Бу ибтидоий одамнинг тирик қолиши учун етарли эмас эди – керакли ҳолатда зарур қарор қабул қилиш учун инсон онгига етарлича маълумот етказилмаган. Шу тақчилликни тўлдириш учун, бизга сезгиларимзидан келаётган оз маълумотни таҳлил қилиб, ундан қарор қабул қилиш учун етарли хулосани чиқариб берадиган «мослама» берилган.

      Кийикнинг эшитиш қобиляти анча кучли – у атрофида бирор кескин товуш эшитса, орқа-кетига қарамай қочади. Бунда унинг эшитиш сезгисидан келган маълумот тўғридан-тўғри