Ўқув режалари, дастурлар туркум комиссиялари мажлисларида муҳокама қилинди, бунда ўқув жараёнларини мукаммаллаштиришдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «коллеж ва ўрта махсус ўқув юртларидаги педагогик коллективларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш» тўғрисидаги 31-буйруғига асосан жойлардаги шароитлар, географик муҳитларни ҳисобга олиб дастурларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди.
Асосий ўқув воситаси ўқув адабиётларидир. Бугунги кунда кутубхона фондида 66500 та китоб мавжуд. Касб корига оид қўлланмалар ҳам бор. 1.07. 1999 йилдан 1.07.2000 йилгача 1100 та китоб ва ўқув қўлланмалари олинди. Маъмурият ва ички назорат уюшмаси томонидан ҳисобот йил давомида ўқитиш сифати ва ўқитувчиларнинг ишлари устидан қаттиқ назорат олиб борилди: дарс режалари, конспектлар, ўқув хужжатларининг расмийлаштириш, ўқув машғулотлари журналларининг юритилиши, талабаларнинг фанлар бўйича билимларига қўйилган баҳолар, назорат ишларининг қайтадан тақриз қилиниши сифати, курс ва диплом ишларининг кўриклари мунтазам равишда ўтказилиб борилди.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.