Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллиги тантаналари шукуҳи ҳар биримизга катта умид, келажакка ишонч, мустақиллиги- мизни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш туйғуларини уйғотади.
И. С. БАЙДЖАНОВ,
Урганч қурилиш касб-ҳунар Коллежи
директори, меъморчилик фанлари номзоди
Давлетов Санжарбек Ражабович, т. ф. н.
(Урганч Давлат университети)
Хоразм маъмун академияси ташкил топишининг тарихий негизлари
Давлетов Санжарбек Ражабович, т. ф. н. (Урганч давлат университети)
Кўҳна Хоразмнинг бой ўтмиш тарихи минг йилларга бориб тақалади. Бу табаррук замин дунёга Мусо ал-Хоразмий ва Абу Райхон Беруний, Маҳмуд Замаҳшарий ва Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд ва Огаҳий сингари буюк зотларни берган. Бундан минг йил аввал шу муқаддас заминда «Дорул ҳикма ва маъриф» ёки «Мажлиси уламо» номи билан машҳур бўлган Шарқнинг қадимий илмий марказини вужудга келганлиги Марказий Осиё халқлари ҳаётида катта воқеа бўлди. Дарҳақиқат, XI аср бошида Хоразмшохлар пойтахти Гурганжда Хоразмшоҳ Али Ибн Маъмун ва Маъмун ибн Маъмуннинг саъй харакати ҳамда қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг бевосита раҳнамолигида «Дорул ҳикма ва маъриф» ташкил қилинган эди. Фаннинг долзарб муаммолари билан шуғулланган бу илм даргоҳи шундан икки аср аввал Боғдодда фаолият кўрсатган «Байтул ҳикма» ҳамда Ўрта Осиё, хусусан Хоразмда шаклланган қадимий илмий-маърифий анъаналарни давом қилдириб, жаҳон илм-фани тараққиётида муносиб ўринни эгаллади. Бу илмий жамоа Хоразмшоҳлар шуҳратини орттириш мақсадини кўзлаган бир гуруҳ олим, адиб, шоирларнинг тасодифий йиғини эмас эди. Бошқача айтганда у қуруқ ерда тасодифан вужудга келмади, аксинча ўзининг мустаҳкам тарихий негизларига эга эди. Маъмун Академияси аввало кўхна Хоразмнинг узоқ ўтмишдаги илм-маърифат илдизлари билан бевосита алоқадор, шунингдек, у илк ўрта аср Уйғониш даври маданий юксалишининг қонуний натижаси бўлди. Зеро кўҳна Хоразмда айниқса, фалакиёт (астрономия), риёзиёт (математика) ва бошқа илмларга бўлган қизиқиш анча эрта вужудга келган.
Кишилик цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири бўлган Хоразм Ислом Каримов таъбири билан айтганда, илк ўзбек давлатчилигининг тамал тоши қўйилган муқаддас ўлкалардан биридир. Инсониятнинг маънавий бойлиги бўлган зардуштийлик дини ва муқаддас «Авесто» китоби айнан шу гўзал заминда яратилган, Қадимий Шарқнинг дастлабки комусий асари «Авесто» – аждодларимизнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган минг йиллик диний- фалсафий, илмий-маърифий қарашларини ўзида мужассам қилган. Бундан уч минг йил аввал шу муқаддас заминда сунъий