Асаб кучи. Поль Брэгг. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Поль Брэгг
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-992-38-2
Скачать книгу
аёл хавотирланавериб, ўзини жар ёқасига келтирди. Унда турли аъзоларнинг бузилиши намоён бўлди. Кузатишлар шуни кўрсатмоқдаки, Америкадек мамлакатда минглаб одамлар хавотирда яшаб, ўзларига турли муаммоларни келтириб чиқарадилар. Ўз-ўзини ўлдириш ҳодисалари борган сари кўпайиб бормоқда.

      Шундай қилиб, қўшним кунлардан бирида бизникига келиб, муаммоларини ҳал қилолмагани ва ҳаётдан безганини айтди. Мен унга тушунтирдим, муаммолардан қутулиш мумкин, фақат табиат қонунларига риоя қилиш керак ва асаб кучларини тиклаши зарур. Мен унга ҳаіиіатни айтдим, даволаш учун мўъжизавий дорим йўқ. Қўлимдан келадигани – ҳаёт дастурини маслаҳат бераман, унга асосан табиат қонунларига бўйсуниб яшашни ўрганасиз.

Табиий ҳаёт дастури аёл ҳаётини сақлаб қолди

      Табиий ҳаёт дастуридан келиб чиқиб, аёлга берган биринчи маслаҳатим – уч кун дистилланган сувдан ташқари ҳеч нарса емайсиз. Шаҳардан четга чиқиб, тоза ҳавода дам оласиз, дедим.

      Шундай қилиб, аёл шаҳар четидаги кўл соҳилида, қарағайзорда уч кун очликка чидади. У заҳарлардан тозаланиб, хотиржамроқ бўлди, тинчланди ва ўз муаммоларига бошқача қарай бошлади. Уч кун ўрнига аёл 10 кун очликка чидади. Натижада организм заҳарлардан тўла тозаланди, ақли тиниқлашди, муаммоларни биринкетин ҳал қилишга ўтди.

      Мен унга овқатланиш дастурини бердим, чой, кофе, ўлик овқатлардан воз кечиб, бир ой вегетарианча парҳез қилишни маслаҳат бердим.

      Ҳар куни эрталаб ва кечки пайт 30 дақиқа табиат манзараларини завқ билан томоша қилишга мажбурладим. Бунда у ўз-ўзига «Муаммоларимни ечиш учун менда қувват етарли, менинг танам очликдан сўнг тоза, фикрларим тиниқ», деб қайтаришни маслаҳат бердим.

      Натижада унга хавотирлик ўрнига хотиржамлик келди, аёл тинчланди. Сўнгра мен аёлга бу китобда келтирилган асаб кучини барпо қилиш дастурини бердим.

      Аёл ҳафтасига бир кун овқатланмасдан тозаловчи парҳез қилди, муаммоларини эсдан чиқара бошлади. У эрини ароқхўрлар аноним мажлисига олиб борди. Бу жамоа асосчилари ҳам асаб кучи роли ҳақида кўп маълумотларга эга эканликлари аёлга маълум бўлди.

      Мажлис очилишида жамоа аъзолари билан бирга қуйидаги дуони қайтарар эди: «Қатъийликни қабул қилиш учун менга сабр ва қаноат бер, жасурлик бер, ўзгариши мумкин бўлган нарсани ўзгартириш учун менга донолик бер, буларнинг фарқини билдир».

      Аёл фарзандлари муаммосини ҳам ҳал қилди. Улар билан тил топишди. Ҳозирда иккала фарзанди коллежда ўқимоқда.

      Мен фақат унга ўқитувчилик қилдим. Мен аёлга аввалги ҳолатидан кейинги ҳолатига ўзи ўтиб олишига ёрдам бердим, холос.

      Худди шу ишни, қадрли ўқувчим, сиз учун ҳам қилмоқчиман. Табиат қонунига асосланиб, сизни бақувват асаб кучингизни барпо қилишга ўргатмоқчиман.

Асабларнинг актив фаолияти маъқул эмас

      Эсда тутинг, ҳаёт сизнинг асабларингиз орқали оқади. Нотинч ва ҳаракатчан асаб тизими – табиатнинг буюк инъоми. Ҳаёт қадр-қимматини белгиловчи туйІулар, ҳузур-ҳаловат фақат асаблар орқали сезилади. Асаб