Авлиёлар авлиёси. Шерхон Кораев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-18-241-7
Скачать книгу
билан ғаройиб учрашув

      “Сабъаи сайёр”да Навоий ушбу асарни ёза-ёза чарчаб, дам олиш учун ҳужрага киргани, ҳали кўзига уйқу инмай уйқу билан уйғоқлик орасида ғаройиб воқеалар намоён бўлганини айтиб ўтади. Шоир ғайб оламида Баҳром гўр билан учрашиш бахтига муяссар бўлади. “Шу дабдабали тахт қаршимга келганда мен на уйғоқ, на уйқуда эдим. Бу қандай манзара экан, ҳайронман? Бу тушиммикан? Шу пайт у тарафдан биров келиб “Эй сеҳрловчи нутқ эгаси! Бир он ўрнингдан туриб бу тарафга қадам қўйгил, шоҳ сен билан бир нафас суҳбатлашиш орзусидадир!” – деди. Шоҳ эса ўрнидан туриб, бирдан мени ўз оғушига тортди ва қайта-қайта бағрига босиб, қучоқлади. Ниҳоят, ўзимни босиб олганимни билгач, у шоҳона сўз бошлади. “Эй билим мулкини эгаллаган, қалам найзаси билан оламни олган зот! Эй назм тили билан жаҳонга садо солиб, бу тиғ билан бутун дунёни эгаллаган зот! Назм кишварларини забт этган сенсан, назм соҳибқирони сенсан! Сенинг назмингни жонбахш деб таърифлаш ҳаёт сувини соф ва топ-тоза деб мақтагандек бўлади. Сен бизнинг тарихимизни баён қилиш билан бирга, бутун халққа аҳволимизни аён айладинг. Сен буни шунчалик гўзал таърифладингки, уни тавсиф этишга тил ожизлик қилади. Ўзгалар ҳам қаламни ишга солиб бу достонни ёзганлар, саҳифаларни нақшинкор қилиб безаганлар. Аммо сен-чи, саъйҳаракат қилиб қиссанинг ҳар ҳарфини ўз маъносида шарҳладинг. Қўлингдан келганча ростини ростга, ёлғонни ёлғонга чиқазиб, ҳар бир воқеани диққат ва эътибор билан тасвирладинг.

      Сен ўз назмингни туркий тилда ёздинг, форсий тилда ёзишдан ор қилдинг. Ҳозирги замон султонларининг кўпчилиги “Хамса”хон бўлиб, ундаги достонларни мутолаа қилиб турадилар. Дунёдаги шоҳлар ичида ким туркий бўлса, у ернинг халқи ҳам туркий тилда гаплашадилар. Сен шу ҳолатни ҳисобга олганинг туфайли турк улусини ҳам ғоятда хурсанд ва рози қилдинг.

      Менинг бу дунёдан видолашганимга икки минг йил бўлди. Шунга қарамай, менинг ҳақимда достонлар ёзиб, эл орасига кўп маълумотлар тарқатдинг. Номим ва овозим ўчиб кетган эди, уни қайтадан тикладинг. Агар бу ишлар менинг тириклик чоғимда бўлса эди, бу хизматларинг учун сенга ганж-хазиналар бахшиш этган бўлардим”.

      Навоий унга асар учун миннатдорчилик билдираётган шоҳ сўзларини тинглар экан, гапирмоқчи бўлганида “Оғзимдан илгари кўзим очилиб кетди”, – дейди кароматгўй мутафаккир (Алишер Навоий. Сабъаи сайёр.Т. Ғ. Ғулом номидаги НМБ. 1991.528-535-б). Хўш, бу сирли ҳолни қандай тушуниш мумкин? Нажмиддин Комиловнинг “Тасаввуф” асарида бу саволга жавоб бор. ”Зеро, одамларнинг ҳаммаси туш кўради. Аммо пайғамбарлар ва авлиёлар туши алоҳида маънога эга. Бу тушлар илоҳий олам, руҳлар олами билан боғланиш бўлиб, шунинг учун айни ҳақиқат бўладиган тушлардир. Туш қаттиқ уйқуга кетганда ҳам, уйқу ва уйғоқлик орасидаги мудроқ ҳолатда ҳам юз беради. Айниқса, шайхлар уйқу ва уйғоқлик орасидаги тушларни қадрлаганлар, чунки бунда киши руҳининг ғайб оламига уланиши муқаррар деб қаралган”. Алалхусус, уйқу ва уйғоқлик орасида рўй берган Навоийнинг