Қора қузғун. Фозил Тиловатов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Фозил Тиловатов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-08-724-8
Скачать книгу
сиз бадиий приём деб қабул қила қолинг. Мен эса, «тунги лампанинг ғира-ширасида юзини илғаб бўлмади, узр!», дейман. Қолаверса, уни мен эмас, терговчи фош этиши лозим…

      7

      Акмал пансионатда «йўқолди» деб тахмин қилинаётган шахс билан боғлиқ барча тафсилотларни синчиклаб ўрганди. Даволовчи врач, навбатчи ҳамшира, ҳаттоки пансионат боғбони ҳам кўрсатма берди. Жобирбекнинг хонада қолган барча лаш-лушлари ашёвий далил сифатида олинди. Хулласи калом, криминалистлар, кинологлар, анализ олувчилар қилиши лозим бўлган барча ишлар бажарилди. Ҳамма сўроқ қилинди. Жонсиз буюмлар-ку майли, аммо тилли-забонли кишиларнинг берган кўрсатмалари ҳам бир пулга қиммат эди. Қизиғи шундаки, Жобирбек бир ҳафта ичида барчанинг назарига тушиб улгурган, «оқкўнгил бойвачча», деган лақаб олишга ҳам муваффақ бўлган, аммо ғойиб бўлган куни уни ҳеч кимса кўрмаган.

      Жобирбекнинг сирли равишда йўқолиб қолиши, пансионатда уни таниган одам борки, барчани изтиробга солганди. Ҳамма унинг ташвишида эди. Бу уларнинг гап-сўзларидан, ачиниш ҳисси билан боққан кўзларидан англашилиб турарди.

      – Бирам яхши одам эди бояқиш, пулдор эди, аммо зинҳор кеккаймасди. Мартабали эди, аммо камтарин, пўрим кейинарди, асло кўз-кўз қилмасди, – дея унинг одамий сифатларини бир-бир санади пансионат ходимларидан ёши ўтиб қолган бир хотин.

      – Қизларнинг ҳаммаси унга ошиқ эди: барчамиз унинг эътиборини қаратиш учун минг ўлиб, минг тирилардик, – деди, бунақа гапларни ошкора, уялмай айтиши мумкин бўлган ҳамширалардан, сариқ соч мовий кўзли қиз Ирина. – У шунчалар ахлоқли одам эдики, ҳаммамизни рад қилган, шу қадар одоб билан рад қилганки, ҳеч қайсимиз ранжимаганмиз, – деб қўшиб қўйди у.

      – Одамга етмиш икки ҳунар ҳам оз эканини шу йигитда кўрдим,– дейди боғбон, таассуф билан бош чайқаб. – Эссиз, эссиз! Рубоб чаларди, қўшиқ айтарди. Кези келганда боғ ишларига ҳам қарашиб юборарди. Ҳамма нарсага вақт топарди. Илоё жони омон бўлсин!..

      Хуллас, шу ва кўплаб шу каби маълумотлар жиноий иш ҳужжатларида акс этди. Терговчи уларни эринмай ёзиб борди. Бу битиклар терговга асқотадими, йўқми – билмадим-у, аммо менга қўл келди. Шу баҳона қаҳрамонимизнинг шахси ҳақида ўқувчиларимизда бир оз тасаввур уйғотдик. У ўзгалар наздида ана шунақа одам эди. Яқинларининг-чи?..

      8

      Шосалим Жобирбекнинг жон дўсти. Яккаю ягона сирини ишонган кишиси. У деярли ҳар куни Жобирбек билан бирга бўларди. Кези келганда шотири, кези келганда маслаҳатгўйи – бир сўз билан айтганда омадли дўстининг ортидан соядек эргашиб юрар, садоқат билан хизматини қиларди.

      Ўша куни унга телефон қилиб, дўстининг ғойиб бўлгани ҳақидаги гапни етказишганида, кутилмаган бундай совуқ хабардан эсанкираб қолди. Машинасини ўқдек учириб Жобирбекнинг ҳовлисига келди.

      – «Аввал хотини, бола-чақасини бир оз тинчлантириш лозим», деган қарорга келдим. Ҳали воқеанинг моҳиятини билмай, эсларидан оғиб қолмасин, деб қўрқдим – деди тергов чоғи, Акмалнинг сўроғига жавобан у. – Кейин Тошкентга қараб учдим. Жобирбекнинг ғойиб бўлганига уч