Келиннома. Рахима Шомансурова. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Рахима Шомансурова
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-07-578-8
Скачать книгу
қолинг!» деб ўргатадилар. Ақл ва виждон жиловини қўлида маҳкам тутган аёл ҳам, эр ҳам асосий мақсадни аниқ белгилаб олиши мумкин бўлади. Бирга турмуш қуриб, бирга яшашдан мақсад – оилани муқаддас билиб, болалар боши узра ёғду сочиб турган Қуёш – отани, Ой – онани асраб қолиш бўлса, демак, аввало икки томон, қолаверса асосан аёллар кўпроқ, юлдузни юлдузга мослаштиришга уринишлари, келишишга ҳаракат қилишлари лозим. Инсон ўз жуфти-ҳалолининг юлдузини кўзлаб, юлдузларни бир-бирига мослаб юришга интилиши билан ҳам табиатнинг бошқа мавжудодларидан фарқ қилишини доим эсда тутинг. Шунга эришилгандагина «Тангрининг тақдиридан қочиб», «Оллоҳ битган тақдирни бузиб» бўлмайди.

      Қизлар доим ёрқин муҳаббатга ташна бўладилар. Ёрқин, энг садоқатли муҳаббатнинг бирдан келиши кам учрайдиган ҳолат. Бундай муҳаббат умрини чақмоқ умри билан қиёс қилишади. Бир-биридан яхшилик излаб, бир-бирининг яхшилигини ошириб, йиллар давомида бир-бирининг кўнглини овлаш эвазига эришилган муҳаббатнинг умри узун, меваси шириндир.

      Дуо: Илоҳо, Оллоҳ ҳар бирингизнинг пешонангизни кўҳлик қилиб, ёрқин тақдирни мангуга битган бўлсин. Танлаган кишингиз сизга меҳр-муҳаббатли бўлиб, юлдузингиз ҳамиша бир-бирингизга иссиқ кўринсин! Бахт юлдузингиз ҳамиша чарақлаб турсин! Омин, Оллоҳу Акбар!

      СИЗНИНГ ОСТОНАНГИЗ

      Бугун сизлар билан остона ҳақида сўзлашишни хаёлимдан ўтказганимдан бери, хотирамга бир вақтлар бувимдан эшитган бир ривоят келаверди.

      Қадим замонларда бир мусофир йигит бир кўҳна кентда ов қилиб, ўтин териб тирикчилик қилар экан. Кунларнинг бирида у уйланибди. Кўп вақт ўтар-ўтмас, унинг уйланганини эшитган отаси ҳол-аҳволидан хабар олиш учун бошқа узоқ кентдан туя миниб келибди. Сўраб-суриштириб, ўғлининг уйини топиб, дарвозасини қоқибди.

      Эшикни очган аёл мўйсафидга салом берибди. Аёл қайнотасини ҳали кўрмагани учун келган кишини танимабди. Ўғлининг уйда йўқлигини эшитган ота уйга кирмабди. Шу ерда турибоқ ҳол-аҳвол сўрабди:

      – Рўзғорингиз бутми, ҳаётингиз яхшими, болам?

      – Аҳволимиз анча ночор. Рўзғорда ҳеч нарса йўқ. Овқат қилай десам, гўшт ҳам йўқ…

      – Майли, уй эгасига салом денг.

      – Ким келди деб айтай?

      – Кимлигимни ўзи билиб олади. Овдан қайтганида унга: «Бир мўйсафид келди, ўғлим остонасини алмаштирсин!» деб тайинлаб кетди, десангиз бўлгани.

      Мўйсафид шундай деб йўлга равона бўлибди. Аёл эса ҳеч нарса тушунмай, остонасига тикилганича қолаверибди.

      Эри қайтгач, хотини унга бўлган воқеани ва чол тайинлаб кетган гапни айтибди.

      – Остонанинг нимасини алмаштирамиз, бинойи турибдику, – дебди хотин ҳайратини яширмай.

      Йигит ўйланиб қолибди. Эртаси куни у хотинининг жавобини бериб, кўп ўтмай, бошқа аёлга уйланибди.

      Орадан анча вақт ўтибди. Ўша мўйсафид бир куни яна шу эшикни тақиллатибди.

      Аммо бу гал эшикни бошқа аёл очибди.

      – Ассалому алайкум! – дебди у тавозе билан чолга.

      Чол