Дарё. Абдукаюм Йулдошев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдукаюм Йулдошев
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-03-762-5
Скачать книгу
бу ернинг чўталчи қўшмачилари эса, – у нафрат билан Муқаддамга ишора қилди, – шопирларнинг олдига қизларни киритиб юборишган. Нарх масаласида келиша олишмаган ва орада жанжал кўтарилган. Шу.

      Бундай талқиндан буткул эсанкираб қолган Муқаддам:

      – А-а… – дея эътироз билдиришга ҳаракат қилди, холос.

      Ранги бўзариб кетган Дониёр хотинига ўқдай нигоҳини тикди:

      – Шу ростми?

      – Мен…

      – Мен вилоят ободончилик бошқармасининг масъул ходими Ибодуллаевман, – ўзини таништирди майкали эркак. – Мен ҳам онгли бир фуқаро, ҳам ҳокимият вакили сифатида бу меҳмонхонада бўлаётган ифлосликлар ҳақида тегишли идораларга билдирги ёзиб беришга мажбурман, ўртоқ доктор. Марҳамат қилиб исм-фамилиянгиз, иш жойингизни айтсангиз, мен ўз билдиргимда сизни ҳам гувоҳ сифатида тиркаб қўяман. Мен бу ердаги ифлосгарчиликлар шу ерда, шу ҳолида қолиб кетишига йўл қўймайман. Йўл қўймайман!

      – Лекин мен… – ожизона эътироз билдиришга уринди Муқаддам, – лекин мен милицияга хабар бердим.

      Ибодуллаев бўш келмади:

      – Балки сиз хабар берган милиционер ҳам сиздан чўтал олиб турар, а, ўртоқ нозир? Балки тилларингиз бирдир, мен қаёқдан биламан.

      – Вой, бу нима деганингиз?

      – Бу мен сизни фош этаман деганим, ҳаммангни, меҳмонхонага жойлашиб олган мафияни илдиз-пилдизинг билан қуритаман, деганим. Тушундингизми! Мана, шунча гувоҳим бор! – Вилоят ободончилик бошқармасининг масъул ходими эшик ёнида турган биринчи кишига мурожаат қилди: – Исм-фамилиянгиз нимайди…

      «Гувоҳ» сўзини эшитган эшик ёнида турган томошабинлар фавқулодда тезликда бир-бир ғойиб бўла бошлашди.

      Очиқ эшикдан ўттиз ёшлардаги, новча, мўйловли эркак кириб келди.

      – Мана сиз гувоҳ бўласиз! – Ҳеч тап тортмай унга мурожаат қилди Ибодуллаев. – Исм-фамилиянгиз нимайди?

      – Шаҳар ички ишлар бошқармаси терговчиси капитан Жавлон Сулаймоновман. Кечасиям тинч қўймайсизлар-а? – У синган деразадан қарши тарафдаги тўрт қаватли уйга ишора қилди. – Анави «дом»да тураман. Шовқин-суронларингга ярим шаҳар уйғониб кетди-ёв.

      Худди шу маҳал Акбарали «гуп» этиб ерга қулади.

      Хонага милиционер кирди:

      – Ким милицияга қўнғироқ қилганди?

      – М-мен… – дея олди Муқаддам…

* * *

      Юк машинаси тўхтамай ўтди-кетди.

      Йўл бўйида турган икки мотоциклчи «КамАЗ»нинг тез узоқлашаётган орқа қизил чироқларига ажабланиб қараб қолишди.

      Тожибой тақир бошини қашиди:

      – Тушунмадим.

      Жўрабой ўзича тахмин қилди:

      – План «Б»га ўтишди-ёв. Майли, бир оз кутайлик-чи, хабар бўлиб қолар.

      Улар қаҳвахонага киришди, чеккароқдан жой олишди. Жўрабой егулик айтди, Тожибой ароқ.

      Буюртмаларни олиб келган хизматдаги йигитча қўлини кўксига қўйди:

      – Камчилик йўқми, акалар?

      – Камчиликлар… етарли, – тўнғиллади шоша-пиша ароқни очаётган Тожибой. – Менга қара, ука, ресторанингнинг алоҳида хонаси борми?

      – Тушунмадим, ака.

      – Нимасини тушунмайсан? Яхши нарса бўлса,