Ахлоқи кабир. Аристотель. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Аристотель
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-27-724-3
Скачать книгу
чиқарувчиларга ҳавола қилинади. Бу худди ҳозирги замонамизда форс ва араб шеърияти олимларининг бу борада китоблар тасниф қилганига ўхшаб кетади. Улар шеърларни турли навларга, чунончи, ҳажвия (сатира), мадҳия, муфохара, луғз – топишмоқли шеър, кулгили (комик), ғазалиёт, васфий шеър ҳамда китобларда топилиши қийин бўлмаган бошқа навларга бўладилар. У ерда булар битилганлиги бизни бу ҳақда муфассал эслашимиз ва гапни чўзиб ўтиришимиздан қутқаради.

      Келинглар, бошқа масалага ўтайлик. Асарлари бизгача етиб келган ўтмиш ва ҳозирги замон шоирларининг кўпчилиги шеърларнинг аҳволига қараб вазнларини аралаштириб юборганлар. Улар шеъриятда мавжуд бўлган навларнинг ҳар бирига уларнинг мазмунига қараб махсус вазн белгилаб чиқмаганлар. Бу ҳолатдан фақат юнонларгина холи, холос. Улар шеър навларининг ҳар бирига махсус вазн турларини белгилаганлар. Чунончи, мадҳиялар вазни ҳажвиялар вазнидан бутунлай фарқ қилади. Бошқа вазнларнинг аҳволи ҳам худди шундай.

      Аммо бошқа халқ ва тоифаларда айтишларича, мадҳиялар ҳажвиялар куйланадиган кўп вазнларда ҳам куйланади. Бунда ё бутунлай мадҳия вазнида ҳажвия айтилади, ёки бутунлай бўлмаса ҳам кўпроқ айтилади. Бунга улар чегарани худди юнонлар қўйганидек жуда ҳам қатъий қилиб қўйишмаган.

      Биз бу ерда худди ҳаким Арасту ўзининг шеър санъати ҳақидаги мулоҳазаларида санаб ўтганидек, юнонлар шеърлари турларини санаб ўтамиз, уларнинг ҳар бирининг навларига ишорат қилиб ўтамиз.

      Энди биз сенга айтсак, юнон шеърияти мен қуйида санаб ўтадиган навларга бўлинади. Улар шулардан иборат: трагедия (трағўзиё), дифирамби (дисирамби), комедия (кумузия), ёмби (иёмбу), драма (драмото), эний, диаграмма (диакрамма), сатира (сотуро), поэма (фиюмото), эпос (эфитсий), риторика (риторий), эфижоносоус ва акустика (акуститсий).

      Аммо трагедияга келсак, у шеърнинг маълум бир нави бўлиб, унинг ўқилаётганини эшитган ё ўзи овозини чиқариб ўқиган киши ҳузур қилади. Трагедияларда бировларга мисол (ўрнак) бўла оладиган яхшиликлар ва мақтаниладиган феъл-атворлар зикр қилинади; бу вазнда шаҳарни бошқарувчи – ҳукмдорлар мадҳланади. мусиқачилар подшоҳлар олдида шу трагедия вазнида куйлайдилар. Бордию бирор подшоҳ ўлиб қолгудек бўлса, трагедия қисм-бўлакларига қўшимча нағмалар қўшиб, ўлган подшоҳга атаб навҳа-марсиялар айтганлар.

      Аммо дифирамбига келсак, у шеъриятнинг бир тури бўлиб, унинг вазни трагедия вазнидан икки баробар катта бўлади. Унда яхшилик ва мақталадиган барча хулқ-атворлар, инсоний фазилатлар зикр этилади: дифирамбида маълум бир подшоҳ ё кишини мадҳ этиш мақсад қилиб олинмайди, балки ундаги умумий яхшиликлар зикр қилинади…

      Аммо комедияга келсак, бу шеъриятнинг маълум бир тури бўлиб, унинг ҳам маълум вазни бўлади, унда ёмон феъл-атвор зикр қилинади, одамлар, уларнинг ахлоқларида қораланадиган ва хуш кўрилмаган табиатлар ҳажв қилинади. Кўпинча унинг бўлакларига оҳанг-нағмалар қўшилиб, уларда ҳам қораланадиган хулқ-атворлар эсланади. Бу эсланган хулқ-атворларда инсон, ҳайвон ва икковига