Изқувар Пуаро. Агата Кристи. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Агата Кристи
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-28-684-9
Скачать книгу
йўл олдик. Икки марта «Эллиот!» деб қичқирдик, бироқ ҳеч қандай садо чиқмади. Тонгги қуёшнинг заррин нурлари кўриниб турган яйдоқ жойга кўтарилдик. Саймондс ҳовлиққанча қўлимни шундай қаттиқ қисдики, бақириб юборишимга сал қолди. Кеча амакиваччаси ётган жойда бугун Эллиотнинг ўзи худди шу алфозда ётарди.

      – Худойим! – аста шивирлади Саймондс. – Уни ҳам…

      Жон ҳолатда югуриб борганимизда Эллиот Хейдон ҳушсиз ётарди. Энди фожиа сабаби аниқ эди: унинг елкасига узун ва ингичка бронза ханжар қадалганди.

      – Яхшиямки, зарба юракка эмас, елкага тегибди. Нима дейишга ҳам ҳайронсан. Ҳар қалай, у тирик, нима бўлганини ўзи сўзлаб беради, – деди доктор.

      Афсуски, Эллиот Хейдоннинг ҳикояси ҳам бизга ёрдам беролмади. Унинг сўзларига ишониш қийин эди. У ханжарни қидириб кўрмоқчи бўлган. Аммо ҳаракатлари беҳудалигини тушунган ва бутхона ёнида тўхтаган. Ўша жойда гўёки уни кимдир дарахтлар орасидан кузатаётгандек туюлган. Унинг сўзларига қараганда, кутилмаганда ибодатхона ичкарисидан кучли совуқ шамол эсган. У ибодатхона ички қисмини кузатиш учун кирибди ва маъбуданинг мўъжаз ҳайкалчасини кўрибди. Айтишича, маъбуда тобора катталашиб бораётгандек эмиш. Шунда бошига берилган қандайдир зарбадан қулаб тушибди. Йиқилаётиб чап елкасида қаттиқ оғриқни сезибди…

      Ханжардаги белгилардан бири унинг шу ерда ўтказилган қазишмалар чоғида топилганини ва Ричард Хейдонга тегишли эканлигини тасдиқлади. Аниқланишича, ҳеч ким ханжар аслида қаерда – уйда ёки ўрмондаги ибодатхонада сақланганми, билмас экан.

      Полиция Ричардни Мисс Эшли ўлдирган деган тахминга келди, аммо бизнинг кўрсатмаларимиздан сўнг бу тахминдан воз кечишга мажбур бўлди. Сирли ўлим сирлилигича қолаверди.

      Ҳикоячи бир зум тўхтади ва орага жимлик чўкди.

      – Нима ҳам дейиш мумкин? – сукунатни бузди Жойс Ламприер. – Кўриниб турибдики, юракни сескантирувчи ғайритабиий воқеа. Доктор Пендер, содир бўлган воқеа хусусида ўзингизнинг мулоҳазаларингиз борми?

      – Ҳа, – бошини қимирлатди руҳоний, – бироқ менинг мушоҳадаларим барча нарсага ҳам ойдинлик киритолмаса керак.

      – Мен кўп марта спиритик сеансларда2 бўлганман, – деди Жойс. – У ерда шундай ғаройиб ҳодисалар рўй берадики, асти қўяверасиз. Балки бу сеҳр-жодудир. Ўша аёл ўзини ростакамига маъбуда Астарта деб ҳис қилган бўлиши мумкин. Маннеринг хоним кўрган ханжарни ўша аёл ирғитгани ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

      – Балки бу ўқдир? – тахмин қилди Реймонд Уэст. – Бундан ташқари, билишимча, ўша тун унчалик ойдин бўлмаган. Ким билади, балки унинг қўлида бошқа бир қурол бўлгандир? Мен оммавий гипнозни назарда тутяпман. Ўйлашимча, ўшанда ҳар бир киши қандайдир ҳалокат рўй беришини ич-ичидан сезган.

      – Циркда қуроллар ва пичоқ билан турли кўзбўямачиликлар кўрсатишганига кўп маротаба гувоҳ бўлганман, – деди жаноб Генри. – Менимча, дарахтлар орасида биров яширинган ва нишонни мўлжаллаб, пичоқ ёки ханжарни отган. Тушуниб турибман, бу сизга ғайритабиийдек туюлиши мумкин, аммо бу ягона тўғри тахминдир. Бир эсланг-а, жабрланган


<p>2</p>

Спиритик сеанс – турли иримлар воситасида гўё арвоҳлар билан сўзлашиш сеанси.