кўрсатинг, илтимос. Сиз мен нима билан шуғуллансам, мақсадга эришишим мумкинлигини биласиз», дейди. Мен айтмоқчиманки, сиз хоҳланг «тут барги енг», хоҳланг «помидор енг», хоҳланг «кўкат енг». Сиз ўсишингиз керак, сизга сув керак, ҳаво керак. Сув шудринг томчисида ҳам бор, булоқда ҳам бор, ариқдаям бор, қордаям бор, ёмғирдаям бор. Демак, ҳар жойда бор. Хоҳлаган тарзда ўзингизга яқин, маъқулини олиб ичасиз. Аслида бу кичик бизнеснинг йўналишлари дегани. Мендан сўрайди «нима иш қилишим керак?». У унчалик муҳим змас. Парвоз муҳим, парвоз! Олтинчи, еттинчи ҳис-туйғулардан ўз манфаати, керак бўлса халқ манфаати учун фойдаланиш, бу «парвоздаги капалак» дегани. Бу туйғулар сизни хавфсиз парвозга тайёрлаб, йўлни ва тўғри манзилни кўрсатиб беради. Ана ундан кейин бемалол қанот ёзиб эркин учаверасиз. Капалакка энди йўл керак эмас. Вертолёт, самолётга асфальт кўча, светафор даркор эмас. Чунки у учиб юрибди. Парвоз – юриш, эмаклаш дегани эмас. Моҳияти жиҳатидан у умуман бошқа нарса! Тинч туриш дегани эмас, қимирлаш бу тинч туришнинг умуман акси, «қурт» дегани бу динамика дегани, ғимирлаш дегани! Ишбилармонлик – бизнес билан шуғулланиб, ҳаммасига улгуриш. Парвоз дегани қимирлаш эмас, судралиш эмас, юриш эмас, ёнбошлаш эмас, ўтириш ҳам эмас, эмаклаш ҳам эмас! Парвозни фақат пири комилда кўриб, англайсиз. «Қурт»нинг қимирлашидан парвознинг моҳиятини у қадар тушуниб бўлмайди. Буни сизга ўша импульслар келганидан кейин англаб етасиз. Импульслар, яъни жисмоний ва ҳис-ҳаяжон импульслари белги берганда, инсон «парвоз қилишим керак» деб туриб, битта сакрайди! Қанотларни чиқариб, учиб кетади. Кетди…
Қушлар ҳам тухум қўяди. Аста-секин ўша тухумнинг ичидаги озиқ моддалари етади, шундан қуш болачалари куч йиғиб олади, вақти келганида эса тумшуғи билан тухумни туртиб, ёриб, палопонлар чиқади. Дастлаб, уларнинг ҳали унчалик кучи ҳам йўқ, қанотидаги тукчалардан бўлак нарсаси йўқ. Оғзини катта қилиб очади, у «уруғ», ҳали «дон». Оғзини катта-катта очганича қушнинг болачалари ота-онаси оғзига солиб кетган пашшаларни, турли ҳашаротларни, чувалчангларни ейишни билади, бошқасига ҳали ожиз. Ҳатто уясидан чиқиб кетолмайди. Ўша ҳолат унга ҳозирча керак, чунки ҳали қанотлари яхши ривожланмаган. Питирлайверса, пастга тушиб кетади. Кейин аста-секин ривожланиб боради, қанотларини учмаса ҳам қоқаверади. Табиатан у шу жараёнга тайёрланяпти. Ота-онаси ҳам кўз ўнгида шу ҳолатни такрорлаяпти.
Париллаб учиб келиб палопонларига емиш бериб, кейин яна қаергадир қанот қоқиб кетяпти. У шу нарсанинг учиш эканлигини билмаса ҳам англайди, ҳаракат қилади. Аслида, ана шу нарса унинг тасаввури, кўриб тургани эса қушларнинг учиши. Ўзини аста парвозга тайёрлаб бораверади. Уни ҳеч ким мактабда ўқитмаяпти. Унга доскага чизиб, қанотингнинг узунлиги шунча, майдони шунча, буни «Х» (икс) деб олайлик, буни «Y» (игрек) деб қарайлик, демаяпти. Квадрат ҳақида тушунтирмаяпти, юқорига вертикал шунча, тўхтаётганда қанотингни мана шунча градусга бурасан деб ўргатаётгани йўқ. Лекин шуни интуитив англаяпти, ҳис қиляпти, сезяпти ва аста-секинлик билан шаклланиб боряпти. Қанотлари яхши шаклланиб бўлганидан