Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-577-83-1
Скачать книгу
бўшлиққа йўл оладигандайман, мен туфайли сени калтаклашибди, кутмаганда бошингга уриб хушдан кетказишибди, ишқ деб жонингни тикдинг-а?! деб ҳамон шивирларкан, қаердандир кўз ёши қуйилиб келди.

      Эгнида сариқ майда гулли сероб, таги яшил штапелдан тикилган ёқали, енги калта, тиззадан пастроқ тушадиган куйлак, оёғида новвотранг босоножка кийган, сочларини чиройли қилиб йиғиб олган, рўмол ўрамаган Қалдирғочни йиғи қилиши ўзига ярашиб, уни кибрли, виқорли хонимдан оддий жувонга айлантириб қўйганди. Бу ҳолати Қуддусга эриш туюлар, русча жуда зўр гапира олса-да, ҳиссиётларини у ўз тилида изҳор қилишига Қалдирғоч ўрганди.

      Сўзларини илғай олмаса-да, кўзларидан айтаётган фикрларни ўқирди. Улар шунчалик ёниб кетардики, учқун сачратгандек бўлади. Шунда янга унинг кўзларига аста боқиб, жимгина дийдиёсини эшитади. Гапининг охирида: «Сладкая женьщина, ты моя! В горах большая усадьба у меня. Останься здесь, будь любимой хозяйкой дома?» – деб ўзини оёғи остига ташлайди.

      Бу дўстликка йўғрилган самимий муносабатлар қиссаси шу билан тугаши мумкин эди…

      ИККИНЧИ ҚИСМ

      14. ХОТИНБОЗ КОТИБ

      Вафоев туманга келган йилиёқ, биринчи таништирувнинг ўзида бир жувонни кўз остига олган эди. Бир-икки уринишда амаллади. Шу билан хотинларга суяги йўқлигини бу ерда ҳам намойиш қилишни бошлади.

      Нурхол савдо бўлимида кичик лавозимдаги ходим эди. Эри оддий колхозчи, бироқ уқувсизлиги, бироз дангасалигидан, ўзига топширилган ишни вақтида бажара олмай гап эшитгани эшитган. Ёш жувон Вафоев ҳомийлигида бўлим бошлиғи даражасига етди. Бир йилдан ортиқ уларнинг ишқий саргузаштлари ғийбатга асос бўлди-да, кейин ҳеч ким индамай қўйди. Орадан неча йиллар ўтди. Тахминан шунча вақтдан бери, аввал ҳарбийга яроқсиз деб топилган Нурхолнинг эри, ҳарбийга хизматга чақирилдию, Узоқ Шарқ тарафдаги полкга жўнатилди. Қайтиб келса, уни милицияга жойлаб қўйиш мўлжалланганди. Вафоев ваъдасининг устидан чиқди. Фақат уни милицияга эмас, Олмалиқ шаҳар ўт ўчирувчилар командасига киритиб қўйди. Бир сутка ишлайди, уч кун дам. Эри хурсанд, лекин унинг хизмат кунларида Нурхол унга керак. Хонасида анча пайтгача олиб қолиш имкони туғилганидан Назруллони ҳам кўнгли тўқ. Сих ҳам куймади, кабоб ҳам.

      Аммо, Назрулло Оллоқулович, унақа бир аёлга боғланиб қоладиган тоифадан эмас. Хотини Сара, Тошкентдаги қайсидир илмий текшириш институтида ишлайди. Шунинг учун улар ҳозирча алоҳида яшашади. Хотини болалари билан Тошкентда, улар иккита: қиз ва ўғил. Кенжаси пойтахтдаги махсус куни узайтирилган мактабда ўқийди. Каттаси қиз. Бу йил институтга кирган.

      Қалдирғоч боғча мудирлигидан тумандаги ишига ўтганига кўп бўлмади. Ўшандан бери уни тўрга тушириш тарадуддида кўп вақт сарфлади. Нима ишлар қилмади. Қаерга боради, кимлар билан учрашади, дугоналарининг касби, иш жойи ва бошқа маълумотлар йиғди. Аммо отасининг обрў, эътибори бор. Сўзи туманда ҳисобга олинишини билгани учун қулай пайт кутиб, ошкора хушомад ёки учрашув таклифлари қилишдан ўзини мажбуран қайтариб юрди. Таътилдан сўнг, қорайган, силлиқ