Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Неъмат Арслон
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
қилиб қўярдилар.

      Мен бош силкиб жилмайиб қизнинг бу ишини рағбатлантирдим. Қурутдан билинар-билинмас тер ҳиди келарди ва назаримда таъми ҳам бошқачароқ.

      – Чўнтагингда яна бордир, – дедим жиддий қиёфада.

      – Чўнтагим йўқ, – иқрор бўлди қиз.

      Қурутни қаерда сақлагани ва қандай олгани менга маълум бўлганди. Офтобшувоқда ётиб қурут шимидик.

      Х

      Арининг ғинғиллашидай овоз эшитилди. Субҳия хиргойи қиларди:

      «Йўл бўйида бир туп олма бор,

      Мен шўрликдай танҳо ва ёлғиз.

      Йўловчисин кутар умидвор,

      Оҳ, олмалар, бўйга етган қиз…»

      Уни шу лаҳзада авайлабгина бағримга босгим, эркалатгим, сочларини силагим келди, аммо бундай қилмадим. Мумкин эмас, ҳаққим йўқ, унга бегонаман. Бундан ташқари ҳиссиётларим ҳам аллақандай чучмал. Ҳаммаси аралаш: Оталик ҳисси билан яна бошқа туйғу қалбимда тинимсиз кураш олиб бораётгандай. Балки бу ҳислар қўшилиб, бир-бирига чатишиб қолган-у, энди бири иккинчисини маҳв этиб ва ажралиб чиқиб, вужудим ва шууримга ҳукмронлик қилишга уринаётгандай.

      «Ана йўлда кўринди биров,

      Тўкилдилар олмалар тап-туп…»

      Унинг қўшиғи шу жойда узилиб қолди. Ёнида бегона эркак борлиги ёдига тушиб ялт этиб қаради, юзига дув этиб қизиллик югурди. Нима учундир менга аччиқ аралаш қаради. Кўзларида гинамикан, таънамикин, шамамикин, хуллас, мен номини аниқ билмаган нимадир балқиб турарди.

      – Нима гап? – сўрадим ажабланганимни яширмай.

      – Олмалар, мен шўрликдай танҳо ва ёлғиз… – дея қўшиғининг афтидан ўзига қаттиқ таъсир этадиган мисрасини такрорлади, кўзларига ёш қалқиб чиқди.

      – Сен ёлғиз эмассан, Субҳия.

      Қиз бола учун кўнглидаги фикрни айтиш қанчалар қийин. Ҳаммасини тушунганим ҳолда, мен ҳам кескин фикр айтишга ботинмай турардим.

      – Барибир ўламиз, шундай экан…

      – Шундай экан, бир лаҳза бўлса ҳам…

      Мен ҳам давомини айтолмадим. Ёнимда аёл киши бўлганда балки ҳаммаси осонроқ ҳал бўларди. Шу ҳақда ўйлаб қолдим.

      – Дунёда муҳаббат борлигини билмай ўлиб кетиш катта бахтсизлик, – деди Субҳия ва кўзларимга илтижо билан қаради.

      Мен унинг билагидан ушлаб, ўзимга тортдим. Қаршилик кўрсатмади. Шу пайтгача қилган яқинликларимиз: уни бағримга босишим, кўксимга бош қўйиши ва бошқа барча ҳолатлар тақдирнинг тақозоси бўлиб, бошига бир хил кулфат тушган икки инсоннинг дардкашлиги ва бир-бирига ёрдами эди. Энди эса иккаламизда ҳам бутунлай бўлакча ҳиссиётлар туғён урмоқда.

      – Тўхтанг, – деди Субҳия кўкрагимдан оҳиста итариб, – никоҳ ўқитиш-чи?

      Шу лаҳзада унинг кўзларида зуҳур этган ифодани сўз билан таърифлаёлмайман. Қандайдир ваҳшиёна куч шарм ва ҳаё пардасини йиртиб ташлаб отилиб чиқишга шай турар, назаримда қўзичоқни ейишга чоғланган бўрининг кўзларига ўхшарди унинг кўзлари. Балки бошқачароқдир, аммо начора, менинг жайдари таърифим шу. Балки бу фикрим хатодир, менга шундай туюлгандир, ҳар ҳолда довдираб қолдим. Унинг вужудидаги титроқ