Ёзувчи учун атир. Неъмат Арслон. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Неъмат Арслон
Издательство: Adabiyot
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
тоғам бор: бири уйланган, иккинчиси ҳали бўйдоқ. Бўйдоқ тоғам скрипка чаларди. Ва менга қараб агар уйлансанг, тўйингда ана шу куйни чаламан дерди. “Аввал ўзинг уйлан”, дердилар аммам бечора ҳамиша ёшланиб турадиган кўзларини кенг енглари билан артиб ва сукутга ботиб. Менга унчалик ёқмасди бу хилдаги гаплар. Ана шундай ташрифларнинг бирида онам менга ҳамроҳ бўлдилар, тўғрироғи, мени бошқариб борардилар. Аниқ ёдимда, саккизинчи март эди ўшанда, ёмғир аралаш қор ёғиб турарди жуҳутоннинг тор кўчаларида. Атрофга хавфсираб қарадим ва сўрадим:

      – Она, мени қаерга олиб боряпсиз?

      Оғир хўрсинди жафокаш онам, сукут қилди бир муддат, афтидан, айтадиган гапларини тарозига солиб кўрар ва менинг айниб қолмаслигим учун жўяли гап қилишни ўйлар ва яна қандайдир режалар тузарди онагинам. Қадамларим сусайиб тўхташни мўлжалладим, тайсалладим десам, балки тўғрироқ бўлар… Ортига ўгирилиб қаради онам. Ва сира кутилмаганда шундай деди:

      – Агар бормасанг, ўзимни ўлдираман!…

      Мен ашаддий меланхолик ва ўта ғамзунук йигит эдим. Шунга қарамай, кулгидан ўзимни тийиб қололмадим. Онам йиғлаб юбордилар. Шундагина масаланинг ғоят жиддийлигини англадим. Чунки бу гапни иккинчи бор такрорламоқда эдилар бечорагина онам.

      2

      Бундан анча аввал ёз кунларининг бирида ишдан кеч қайтдим ва онамни тандирхонанинг остонасида ёлғиз ўтирганларини кўриб ичимдан зил кетди. Тўхтаб қолиб, тикилиб қарадим. Ҳа, қоронғида остонада ўтирган менинг онам, энг оғир дамлардагина шундай ҳолатда ўтиради аёл. Остонада ўтириш бехосият иш, аммо ночор қолганда шундай қилишдан тоймайди аёл зоти. Нохуш бир нарсани сезди юрагим ва сўрадим:

      – Нимага бундай ўтирибсиз, она?!

      – Ўзимни ўлдираман!.. – деган нидо келди қоронғи тандирхона оғзидан. Қўрқинчли ва беҳад ғамли эди бу манзара. Узоқ йиллар давомида тутун пуркаган эди тандир деворлару эшиксиз эшик пешонасига. Қуёш эса маҳзун лаҳзалар таъсирини янада кучайтирмоқчи ва бу билан муштипар аёлга кўмак бермоқчи бўлгандек, беомон ботиб борарди.

      – Нима учун, она? – сўрадим, гарчи нима мақсадда онамнинг бундай қарорга келганини тушуниб турган бўлсам-да, талмовсираб. Аслида, сабабини кўп марта эшитгандим, ётиғи билан ройиш қилардилар авваллари онам. Укаларимдан иккитаси уйланган, учинчиси ҳам уйланишга ҳозирлик кўрар ва мен, оиланинг тўнғичи бўла туриб, ҳамон бўйдоқлигим қаттиқ ташвишга соларди онамни. Одамлар маломат қилаётганини тушунтирдилар бир неча бор, аммо тўнғичнинг розилик билдириши қийин кечди. Ана шундай кунларнинг бирида, ёз пайти товуқларга катак қуриш учунми, ёки оғил деворининг емирилган жойларини суваш учунми, аниқ эслолмайман, лой қораётганимда уйимизга меҳмон келди. Бири аёл, бири эркак, ёшлари элликларда бор. Мени ҳам меҳмонлар ўтирган хонага чорлашди. Наридан-бери ювиниб хонага кирдим. Турли ширинликлар ва ичимликлар турарди стол устида. Менга қизиқиш билан қарашди меҳмонлар ва нима сабабдандир, бироз ўнғайсизланишди ҳам. Зиёфат сўнгида менга