Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Тони Шей
Издательство: Asaxiy books
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn: 978-9943-23-168-9
Скачать книгу
вазифани жамоага бажартириш кучини кашф этган эдим.

* * *

      Университетда биринчи марта кўп нарсаларга ўзимни урдим.

      Мактаб аудиторияларидан бирини фильм намойиш этиш учун ижарага олиб, талабаларга чипта сотиб пул ишлайдиган кино жамиятига қўшилдим. Бир дўстимнинг фермасига бордим. У ерда кун давомида сигир соғишни ўргандим. Кечаси конькида учишни ўрганмоқчи бўлганимда, иягим билан йиқилиб тушдим ва жароҳат олдим. Мен ҳали ҳам қайси бири асоратлироқ эканлигига амин эмасман – сигир соғишми ёки биринчи ёрдам хонасида тикилган жароҳатми?

      Маҳаллий радиостанцияда ҳаётимдаги биринчи концертга чипта ютиб олдим ва «Zoo-TV» сафари пайтидаги «U2» чиқишларини кўришга бордим. Мактаб давомида турли-туман ишлар билан машғул бўлдим. Ҳарвард Бартендинг мактабида тўрт соатлик машғулотни тугатиб, Миксологиядан сертификат олганимдан сўнг тўйларда официантлик ва барменлик қилиш шулар жумласидандир. Шунингдек, компьютер дастурчилиги бўйича турли ишлар билан шуғулландим, жумладан, Ҳарвард талаба агентликларида, «Spinnaker Software» да ишладим ва «Microsoft» да ёзги амалиёт ўтадим.

      Мен ишлаган компаниялардан бири бу интернетнинг асосини ташкил этувчи технологияни ишлаб чиққан «BBN» эди. «BBN» турли ҳукумат идоралари билан шартномалар тузганди. Шунинг учун топ махфийлик мақомидан бир поғона паст бўлган махфийлик мақомини олишим учун хавфсизлик текширувидан ўтишим талаб қилинарди. Кўринишидан давлат сирлари даражалари шунчалик юқори бўлганки, ҳатто мақом номлари ҳам турли-туман эди.

      «BBN» даги аксарият ишим учун катта, ажралган хонага кўп босқичли хавфсизлик текширувидан ўтиб киришимга тўғри келарди. Турли эшиклардан кириш учун электрон бейжик ва махфий кириш коди талаб қилинарди. Менга бирор нарсани, айниқса, электрон қурилмалар, ҳар қандай электрон медиа маҳсулотлари, хотира қурилмаларини хонага олиб киришга ёки у ердан олиб чиқишга рухсат берилмаган.

      Бир ёзда мен шаҳарни тадқиқ этиш учун дарё бўйлаб Кембриждан Бостонга боришга қарор қилдим. Нимадир бўлиб жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун мўлжалланган «Guardian Angels” гуруҳининг Бостон бўлими томонга йўлим тушиб қолди. Тақдир тақозоси билан бир неча ойга гуруҳга аъзо бўлдим ва Бостон метро тизими ва хиёбонларда патруль хизматига ёрдам бердим.

      Менга «Сир» деб ном беришди. Аввалига ҳукумат билан алоқадор сирли мақомини айтиб берганим учун бу номни беришди, деб ўйлагандим. Аммо кейинчалик билдимки, гуруҳ аъзоларидан бири дастлаб менга «Қадимги Хитой сири» деб ном бермоқчи бўлган экан.

      Университетнинг сўнгги икки йилида ўз бизнесимни юритишни истаётганимни англадим, шунинг учун «Quincy House Grille» ётоқхонасининг биринчи қаватидаги кафе – «Quincy House Grille» назоратини ўз қўлимга олдим. Ётоқхонамизда уч юзга яқин талаба истиқомат қилар эди ва «Quincy House Grille» талабалар учун стол футболи ёки пинбол ўйнаш, тунги иштиёқни қондириш учун кечқурун йиғиладиган жой эди.

      Хонадошларимдан бири Санжай билан кафеда бирга ишладик. Биз меню ва нархларни