Уштурнома. Шайх Фаридуддин Аттор. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Шайх Фаридуддин Аттор
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
яна, ислом шиор айлаб Расул,

      Неча бир жабру жафолар чекди ул.

      Бул тамом роµи маломатдир µама,

      Токи ІавІойи іиёматдир µама.

      95Кимса билмас, не ниµоят бґлгуси,

      Унга не іисмат иноят бґлгуси.

      Жонни тик ёр йґлига,жононга бер,

      Иші аро мардоналикни жонга бер.

      Жисму суврат тилсимидин кеч µамон,

      Руµу маънонинг ниіобин еч µамон.

      Ганжи зот деб юрки,енгил тортасен,

      Кетди µамроµлар,чу іолдинг ортдасен.

      Зотинг ул йґілик аро пайдо бґлур,

      Икки эрмас кґрганинг, якто бґлур.

      100 Эй ґзинг кавну макон имкон ила,

      Не дедим, сендин эшитдим жон ила.

      Эйки жисму жон аро пайдо ґзинг,

      Икки оламда абад танµо ґзинг.

      Эй аналµаі деб чу белафзу забон15,

      Дилда пайдосен,вале кґздин ниµон.

      Аввалину охиринга раµнамун,

      Ґар сафар сендин келурлар “коф”у “нун”.

      Эй ґзинг жону кґнгилга ошкор,

      Раµиму Раµмону µаі, Парвардигор.

      105 Эй жалолу іийматинг сенга аён,

      Чун азалдин іудратинг сенга аён.

      Эй камоли лоязолинг нури пок,

      Касб этиб санъат нурингдин суйи хок.

      Офтоб шавіингда айлаб тафту тоб,

      Тикди чодир бесутуну бетаноб.

      Ой чекиб µар ойда чун ишіингда дард,

      Нур сочар нури камолингдин фаіат.

      ¤т олиб ґт шавіи ёдингдин мудом,

      Ел учиб,йґлларда юргайдир давом,

      110 Ахтариб,истар сенинг сґйингни ул,

      Чун нафасларга урар бґйингни ул .

      Санъатингдин сув тилайдир майсазор,

      Чашмалар баІрида йиІлаб зор-зор.

      Бошига тупроі сочиб тупроі µаіир,

      Не азизлар жисми узра пардадир.

      Парда ортидин боіиб,излаб сени,

      Йґлдадирлар µар нафас кґзлаб сени.

      ТоІни кґр, тоІдек Іами бор устида,

      Дилда дарди, тиззаси ер остида.

      115 Ґар нафас денгиз урар соµилга бош,

      Бир нафас васлингга етсам дейди кош.

      Ґар оІочким,кґкга бґй чґзгай узун,

      Оіибат ишіингда бґлгай сарнигун.

      Меваларким,шохда битгай бор-бор,

      Санъатингни элга этгай ошкор.

      Ґар нечук ошиіларингким, бегумон,

      Кирдилар бозорга µуснинг истабон.

      Барчада атвору адвору хуруш,

      Аіл эса этгай гумонин парвариш.

      120 Айлаб асрорингга етмоіни хаёл,

      Айлагай µар зарра тадбири висол.

      Неча излаб,неча сґзлай мен сени,

      Баски йґіликдин яратдинг сен мени.

      Чун муайян бґлди,жононим ґзинг,

      Икки эрмас,биргина жоним ґзинг.

      Јул µуваллоµу аµад16 ул бир демак,

      Оч кґзингни,шу ягона сир демак.

      Холиіо,йґлингда бир бечорамен,

      Бандамен,кґйингда чун оворамен.

      125 Нафс ичимда чун тугун узра тугун,

      Жонни солдим хавф-хатарларга бугун.

      Оч кґзимни шу замон,додим сенга,

      Сґйи маісудимни сен кґрсат менга.

      Эй Худойим,ол ґтинчим, илтимос,

      Айлагил жонимни шу тандин халос.

      Тґйдим