Қизлар орасида телекўрсатувларда, интернетда ҳар хил хорижий модаларга кўр-кўрона эргашиш кучли. Афсуски, айримлар ғарбдан кириб келаётган либосларга, соч турмакларига тақлидни маданиятлилик деб тушунишадилар… Кейинги пайтларда тўй оқшомида ҳамманинг ўртасида келин-куёвнинг, ҳаттоки уларнинг олдида қайнона-қайноталар ҳам валсга тушишни ўзини жуда замонавий ҳисоблаган айрим кишилар урфга киритмоқчи бўлишаяпти… Давраларда юқоридаги мулоҳазаларни айтсангиз, “Ҳа энди, тўй ёшларининг ҳаётида бир марта бўлади. Шунинг учун келин-куёвнинг кўнглига қараш керак” дейдиганлар кўп. Афсуски, масала хотимаси улар ўйлагандек бир кунлик тўй билан тугаб кетмайди. Келинлар очиқ-сочиқ, бутун гавдаларини тор-танқис либосларида янги хонадонга кириб борадилар.
Бундай ҳолатни андишали, ор-номусли қарияларга нисбатан ҳурматсизлик эмасми? Момоларимиз айтишларича, китобларда ўқиганларимизга кўра, илгари келинлар ҳатто қайнотаси билан бир дастурхон олдида овқатланишга, гапиришга ҳам уялишган. Келин-куёв катталарнинг олдида бир-бирларига ҳазил-ҳузил ёки меҳрибонлик қилишмаган бундан тортинишган. Тўйдан кейин кийиладиган кийимлар ҳам узунроқ, тўкисроқ тикилгани маъқул. Чунки, ҳамма келин ҳовли супурганида, таъзим билан чой узатади. Баъзан шундай вазиятлар бўладики, кўпчилик кириб-чиқаётган ҳовлини эгилиб супураёгган ёки дастурхондагиларга таъзим билан чой узатаётган келин ўзининг очиқ-сочиқ кийимларига бепарво!. Аммо унинг бундай ҳолатидан ёши улуғлар ҳижолатга тушади…(Кўз ҳаёси қаёқдасан.)
Ёшлар ўзи табиатан чиройли, рангларни тиниқ.... Аммо ясама қошлар, ясама киприклар улаш, юзни ҳаддан ташқари ортиқ турли бўёқлар билан пардоз, қилиш, яноқларни ўзгартириш, яъни Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартиришгауриниш хайрли эмас…
Ҳомиладорлик пайтларида жуда зарур бўлмаса, кўча-кўйда юришлик, баъзан ёшгина келиннинг эрига, қайнона-қайнотасига бор овозида, ўйламай-уялмай гапириш катталараралашишини, уларнинг олдидан тарс-турс қадамлар билан ўтаришини кўрсангиз… Бу тўқликка шўхлик, ширин ҳаётинг қадрига етмаслик, ҳаёсизлик эканини улар тушунмайдилар ҳам… “Қуш уясида кўрганини қилади” деган улуғларимиз сўзлари ёдга оладиган бўлсак, қиз болани дунёга келтирган оила бошлиқлари ота-оналарнинг ўз фарзандлари келажаги учун аҳамиятсиз, эътиборсиз қараганликларининг оқибати эканлигига иқрор бўласиз.
Шунинг учун ҳам оилада, маҳаллада, мактабларда тарбиянинг юқорида айтиб ўтилган жиҳатларига жидций эътибор кўрсатиш учун тадбирлар белгилаб, амалга ошириш ёшларимизни эртанги куни учун долзарбдир.
Одоб дебочадир инсон учун изззат китобига
Бўлар ҳар ким одобсиздир нишон тири маломатга.
(Бадхурдор