НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
шодон шовқинлари эшитилмайди. Ресторан олдидаги баланд ишком остида Искандар новча билан Шокир буғал-тир юзма-юз суҳбатлашяпти.

      Искандар новча шаҳар ва туман Умумий овқатланиш трестининг раиси. Шо-кир – трестнинг бош буғалтири – раиснинг арзанда шогирди.

      Улардан сал нарироқда паст бўйли, ёши қирқлардан ўтган, тепакал бир киши серрайиб турибди.

      Бир маҳал, Искандар новча:

      – Амин! – деди, қаҳрчан овозда. – Амин ка-а-ал!

      – Лаббай, ёшулли, лаббай! – Тепакал киши зумда пилдирабгина уларга яқин-лашди. – Ман шу ердаман, ёшулли. Буюринг, ёшулли?

      – Юмурта еб турибмисан бу ерда, – деди Шокир буғалтир, Аминдан анча ёш бўлишига қарамай, сансираб. – Пахтая гетган ҳашарчилар изинан дарров овқат олиб жўна!

      – Яхши-ажаб, ёшулли.

      – Бор, тезроқ қорангни ўчир!..

      … болғачинг уддабурон бўлса, юнг қозиқ ҳам ерга кирар. – Беихтиёр қадим Хоразм мақоли ёдига тушиб, Раҳимов мийиғида ўйчан кулимсиради; аслида, ушбу мақолнинг Искандар сосойга ҳам, Шокир буғалтирга ҳам алоқаси йўқ; ҳаммани – ёшу қарию аёлу эркакни пахтага қувган Биринчига – у н и н г зап-тию зуғумига – дохил эди. Ва, ўша аснода, ҳали-замон Биринчининг ҳузуридан ўзининг не аҳволда қайтажагини ўйлаб, қошлари чимирилди, пешонаси тириш-ди. Сўнг, бирдан жазаваси қўзиган вас-вос одамдек, баралла: – Йўқ! – деб юборди. – Барибир, йўқ, дейман. Йўқ!..

      Раҳимов ҳовуз бўйида валасапеддан тушди.

      Ҳовуз атрофида кўкка бўй чўзган, тарвақайлаган қари қарамон кўп. Қара-монларнинг ҳам, бошқа дарахтларнинг ҳам барглари сарғая бошлаган. Ўқтин-ўқтин бир-бир ярим барг бандидан чирт узилиб, аста ер бағирлайди. Ҳали сий-рак бўлса-да, барибир кузнинг илк барги хазонлари киши кўнглида маҳзун ха-ёлларни қўзғайди.

      Асфалт йўлакларга сув сепилган. Салқин. Ҳовуз бўйининг ҳавоси хийла ёқимли.

      Раҳимов валасапедини қарамонлардан бирига суяб қўйди. Шапкасини ечди. Негадир, икки чаккаси лўқилламоқда эди, такрор-такрор чаккаларини уқалагач, сочларини бармоқлаб таради. Сочлари ҳали у қадар сийраклашмаган, лекин қув оқарган эди. Почасидан нозиккина қистиргични олиб, чўнтагига солди. Сўнг шапкасини қўлида осилтирган кўйи, кўнглида аллабир беқарорлик билан, секин йўлакдан рўпарадаги ики қаватли бино томонга жилди.

      Бино анча салобатли, хели кўркам. Пештоқига катта-катта ҳарфлар битилган алвон қоқиб қўйилган:

      ҲАММА ПАХТАГА!

      … йўқ, дейман. Йўқ, дейишим герак, – деб, тағин қатъий аҳд этди Раҳимов, ҳадемай Биринчи билан юзлашажаги кўзўнггида аниқ-тиниқ гавдаланиб. – Ина, талабгор ёшлара берсинлар. Ҳозир ким кўп – еб тўймас ҳаромхўрлар кўп. Ман-га… Йўқ… Сираям герак эмас. Ўзимнинг ишим яхши… Неча йил бўлди – йи-гирма… тўрт… Йўқ, салкам йигирма беш йил бўлаётир. Э, айтишга осон!.. Йи-гирма беш йил дегани – ғўч бир йигитнинг умри.

      Раҳимов иккинчи қаватга кўтарилди.

      Таниш қабулхонада ҳеч ким йўқ. Ўнг томондаги эшик – Биринчининг жи-гарранг чарм қопланган маҳобатли эшиги – қия очиқ эди.

      Раҳимов секин эшикка яқинлашиб, ичкарига мўралади: туман фирқа қўмита-сининг биринчи котиби Расулов, жигар қонидай қип-қизил