НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
қиёс: ҳар қанча ўзини уллилардай тутишга уринмасин, барибир, вақти-вақти билан опасининг пинжига кирадию, қучоқлаб, исканади, эркаланади… Ҳатто, лабларини майин тук босаётган катталари ҳам!..

      … э, бунингдийин бахту давлат ҳамма болагаям насиб этавермас экан-да!..

      Раҳимов хомуш ортига қайтди. Ўрнига ўтирди.

      Ана, овқат тарқатиб бўлинди.

      Соатига қаради.

      … вақт – ўн бешта кам саккиз – аввал оқшом. Ҳали кеч эмас. Ҳадемай, овқат еб бўлинади. Кейин…

      Болаларнинг омонат дафтарчалари билан боғлиқ муаммони ўйлаб, Раҳимов:

      Қодир, деди. Қодирбой?!.

      Олди брезент билан тўсилган ошхона айвони томондан Матқодирнинг овози эшитилди:

      – Лаббай, ёшулли. – Ва, ҳаял ўтмай, чаққон яқинлашаётиб сўради. – Ай-тийми, дастурхон ёзаверсинларми?

      Болалар овқатланиб, идиш-товоқлар йиғиштириб бўлингач, ошпазу тар-биячи-мураббийлар бирга давра қуриб овқатланишарди.

      – Йўқ, – деди Раҳимов. – Ўтиринг. Омонат дафтарча масаласи мани ўйланти-раётир.

      Унинг навуси сизни ўйлантиради, ёшулли, – деди Матқодир, шартта Ра-ҳимовнинг рўпарасига ўтираётиб. – Қайтага бари хурсанд бўлади-ку!

      Аслида, шундайку-я, лекин, болаларнинг орасида яширинча сигаретми, папи-росга кўнгил қўйганлари, бўйи чўзилиб қолаётган қизлардан баъзиларининг қошқаламу лаббўёққа ишқи тушаётганлари бўлиши мумкин.

      … катта кетиб бўлмайди-ку, бола-да!..

      Қачонлардир қўлларига тегадиган даста-даста сармоя эмас, айни кезда нақд оладиган беш-ўн сўмлари уларни кўпроқ қизиқтиришини айтиб:

      – Биз болаларни ўзимиздан ранжитиб-бездириб қўймаслигимиз герак, – деди Раҳимов. – Ина, масала нерда, Қодирбой – иним!

      – Ман буёғини ўйламаган эканман, ёшулли. Сиз – ҳақсиз.

      – Ўйланг, иним, ўйланг!..

      Иккинчи ўн кунлик йиғим-терим якуни бўйича, айрим чевар қизларга етмиш беш сўм, баъзи болаларга эллик-эллик беш сўмгача берилиши керак. Бош-ланғич синф ўқувчиларининг барига уч сўмдан беш сўмгача…

      … эллик сўм шунчаки арзимас пул эмас-а!.. Бир камбағалнинг салкам бир ой-лик хизмат ҳақи, – деб ўйлади Раҳимов. – Аёлларнинг энг қимматбаҳо чехча фасон этикчаси ўттиз-ўттиз икки сўм, йигитларнинг мана ман деган финча кастюм-шими эса эллик сўмнинг нари-берисида.

      – Агар улар бугун фалон сўмдан қўлларига пул олсалар, эрта кечқурун шум-такаларингизнинг бир-ярими гўзингизни шамғалат этиб, калхўз марказидаги дўкондан виноми ё бошқа бир балолар олиб келмасликларига ёки бир-бирининг пулларига кўз олайтирмасликларига сиз кафил бўлоласизми, Қодирбой – иним?

      Қодирдан садо чиқмади, тирсагини столга тираб ўтирган эди, муштини оғзи-га босиб, қошларини бир керди-да, бошини сарак-сарак қилди.

      – Болалара пуллари ўрнида омонат дафтарчаларини топширганимиздан ке-йин, бош тарбиячи билан иккингиз ўқувчиларимиздан кимда-ким уч-тўрт сўма муҳтож бўлиб қолса, албатта, ўша заҳоти бериб дуришларингизни айтасиз, – деди Раҳимов. – Болаларимиз