ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Марк Твен
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
вазиятларда унга маслаҳат сўраб мурожаат этишар ва кўп ҳолларда унинг топағонлигидан ҳамда қарорларининг оқилона эканидан ҳайратга тушишар эди. Том бу орада ҳамма таниш-билишлари учун қаҳрамонга айланди, фақат яқинларигина унда ҳеч қандай ўзига хосликни кўрмас эдилар.

      Унчалик кўп ҳам вақт ўтмасидан Том ҳақиқий шоҳона саройлик бўлиб олди! У энди “ростакам” шаҳзода эди: яқин ўртоқлари унинг муҳофизларига, камергерга, шталмейстерга, сарой аъёнларига, канизакларга ва подшоҳ оиласи аъзоларига айланишди-қўйишди. Ҳар куни сохта шаҳзодани Том қадимий романлардан ўқиб ўрганган тантанавор русумларга кўра кутиб олишади; ҳар куни унинг хаёлий салтанатига тегишли буюк ишлар қироллик кенгашида муҳокама этилади; ҳар куни сохта шаҳзода ҳазрати олийлари хаёлий лашкарлари, денгиз қўшини ва хорижий амлокдорларига буйруқлар берарди.

      Кейин у эгнидаги ўша увадаларида тиланчилик қилишга чиқар, бир неча фартинг садақа қилишларини сўрар, қоқ нон ғажиб, калтак ва сўкишлардан кундалик насибасини олиб бўлгач, бадбўй похол уюми устига чўзилганича, яна ўзининг тасаввурида мавжуд бўлган буюклиги ҳақидаги орзуларга берилади. Ақалли бир мартагина бўлса ҳам ростакам шаҳзодани кўриш истаги кун сайин, ҳафта сайин кучайиб бориб, охир оқибат боланинг барча хоҳишларини тўсиб қўйди ва унинг ягона тилагига айланди.

      Январ кунларидан бирида у ҳар кунгидай садақа сўраш учун кўчага йўл олди. Бир неча соат мобайнида ялангоёқ, совуқдан қақшаган, ғамга ботган кўйи Менсинг-Лейн ва Литтл-Ист-Чип атрофида санғиб, таомхоналарнинг деразасидан ичкарига мўраларкан, токчаларга териб қўйилган айниган қиймагўштлар ва одамзод ихтиро қилган бошқа ажаловар емишлардан сўлаклари оқиб кетди: бола учун булар фаришталаргагина насиб этувчи жаннатий таомлар эди. Ҳар ҳолда улар ҳидига кўра шундай туюларди – Том ҳали бунақа егуликларни тотиб ҳам кўрмаган. Муздай майда ёмғир шивалаб турибди; кун ҳам зерикарли ва рутубатли. Кечки пайт Том уйига шу қадар ивиган, тинкиси қуриган, очиққан ҳолда қайтдики, ҳатто дадаси билан бувиси ҳам гўё унга ачингандай эдилар – ўзларига хос аснода албатта: яъни уни савалаб, бўралаб сўкишлар билан тезгина сийлашдию, ухлашга рухсат этишди. Анча вақтгача оғриқ ва очлик, шунингдек қўшниларнинг жанжал-тўполонлари ва уриш-сўкишлари унга уйқи бермади, лекин охир-оқибат боланинг хаёллари олис ғаройиб ўлкалар томон парвоз қилди ва у бошларидан оёқларига қадар олтин-кумуш ҳамда қимматбаҳо тошлар билан безанган шаҳзодалар орасида уйқуга чўмди. Бу шаҳзодалар улкан саройларда истиқомат қиладилар, хизматкорлар эса итоаткорлик билан уларнинг атрофларида парвона бўладилар ёинким соҳибларининг фармойишларини адо этмоқлик учун зувиллаб учадилар. Кейин эса бола одатига кўра тушида ўзи ҳам шаҳзода эканини кўрди.

      Тун бўйи Том ўзининг шоҳона улуғворлигидан лаззатланди; тонгга қадар у зодагонлар ва сарой хонимларининг қуршовида бўлди; ёрқин чироқлар ёруғида ўшаларнинг даврасида юраркан, ғаройиб хушбўйликлар исидан роҳат