ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Марк Твен
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
тушунди. Ҳақиқатан ҳам барча ташвишлардан қутулишнинг ягона йўли айнан шу чора эди. Аёл энди қандай синовга қўл ургани маъқул эканини ўйлай бошлади; у ақлан қай бир йўсинни танламасин, ўзи ўйлаб топган синовларнинг бирортаси ҳам мутлақо тўғри ва мутлақо ишончли бўлиб туюлмасди. Қўлланадиган тадбир ишончли эмасми, демак яроқли ҳам эмас. Чамаси, у бекорчи нарсаларга бошини оғритяпти, яхшиси бу бу ғалвадан бош тортиб қўяқолади. Лекин айнан шу ачинарли хулосага келган лаҳзада боланинг енгил ва бир текис нафас олаётгани қулоғига кирди: унинг уйқуга кетганига шубҳа йўқ. Аёл боланинг сокин нафас олишига қулоқ тутиб ётди. Уйқудаги бола бир пайт паст овозда қичқириб юборди – одам фақат қўрқинчли туш кўрсагина додлаб қолиши мумкин. Мана шу тасодиф онанинг миясига барча режаларидан жўялироқ бир синов тадбирини жойлаб қўйди. У телбавор шошқалоқлик билан, аммо шовқин кўтармасдан шаъмни ёқар экан, тинмай минғирларди: “Агар у бақириб қолган пайтида кўриб улгурсам эди, ҳақиқатни дарровгина билиб олган бўлардим. У гўдак чоғидан бери – яъни кўз олдида оловкукун портлаган кундан бошлаб, кўзларини кафтининг ички томони билан эмас, балки ташқи томони билан ёпиб олиши одатга айланиб қолган. Ундан бошқа ҳеч ким юз-кўзини кафтининг ташқи томони билан ҳимояламайди. Том ухлаган пайтда ёки чуқур хаёлга толган маҳали қўққисдан чўчитиб юборилса, айнан мана шу ҳаракатини такрорлайди. Мен бунга юзлаб марта гувоҳ бўлганман; у доим шу тарзда, бир хил ҳаракатни амалга оширади. Энди мен уни таниб оламан, ҳақиқатни мана шу усулда аниқлайман!”

      Аёл қўлида шаъм тутиб, унинг алангасини кафти билан тўсиб, ухлаётган болага асталик билан яқинлашди ва секингина унинг бошида энгашди. Ҳаяжонининг зўридан аранг нафас олиб, тезликда шаъмни боланинг кўзларига яқинлаштирди ва шу заҳотиёқ алангани тўсиб турган қўлини тортиб олиб, бармоқларини унинг қулоқлари ёнида қарс-қарс қилиб қаттиқ шақиллатди. Уйқудаги болакай чўчиб, кўзларини кенг очди, атрофга гарангсиб алаҳсираган кўйи тикилиб қаради, лекин бошқа ҳеч қанақа ўзига хос ҳаракатлар қилгани йўқ.

      Шўрлик она ҳайрат ва қайғудан эс-ҳушини йўқотай деди, лекин ўз ташвишини яширишга уринган кўйи болани эркалаб тинчлантирди, ва у яна уйқига кетди. Кейин аёл ўз синов тадбирининг қўрқинчли оқибати ҳақида қайғули ўй-хаёлларга ботганича, боладан узоқлашди. У Том ўзининг телбалиги таъсирида одатий хатти-ҳаракатларини унутиб қўйганига ўзини ишонтирмоқчи бўларди-ю, аммо ҳеч бунинг уддасидан чиқа олмасди.

      “Йўқ, − ўйлади у. – Боланинг ақли ноқис бўлиб қолгани билан қўллари ақлдан озиб қолмайди-ку?! Қўл деган нарса қисқа вақт ичида ўз кўникмаларидан айрилиши мумкин эмас. Оҳ, шу кун мен учун қанчалар ҳам оғир келди-я!”

      Энди унинг юрагидаги саркаш шубҳалари худди шундоқ қайсар умид билан ўрин алмашди. Аёл аниқ-тиниқ билиб олган ҳақиқатига бўйин эгмоқликка ҳеч ўзини мажбурлай олмади. “Яна бир марта уриниб кўриш керак. Бу сафарги муваффақиятсизлик – шунчаки тасодиф”. Она шу туннинг ўзидаёқ орадан муайян бир муддатни ўрказиб,