Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Норқизил Кенгбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
Учрашганда доим қучоқ очиб кўришган. У ижод пиллапоясининг барчасини забт этган Ўзбекистон булбули эди. Чин маънодаги сеҳрли соз, сирли овоз соҳиби, туғма достончи, ҳозиржавоб термачи ижодкор эди. Ҳар бир достонни куйлаганда шу достонга мослаб дўмбира чертар, ўз усули, куйи, оҳанги билан достон бошларди, достоннинг мазмунига қараб куй яратарди. Достон воқеа ҳодисаларига дўмбирасини ҳамоҳанг қиларди. “Қашқадарё” термаси бунга яққол мисол бўлади.

                  Чўлларинг чирой очди келинчакдай шайланиб,                                           Оқ олтиндан хирмонинг турна ўтолмас айланиб,                                     Келмаганлар кеп кўрса бармоқ тишлар ўйланиб,                                     Шоир айтса айтгудай, минг кечага етгудай,                                           Гўзал Қашқадарём, ғазал Қашқадарём.

                  Бир томонда Қашқанг бор, товланар сулув қиздай,                                     Қарши билан Шаҳрисабз кечаси ҳам кундуздай,                                     Китоб билан Ғузоринг осмондаги юлдуздай,                                           Шоир айтса айтгудай, минг кечага етгудай,                                           Гўзал Қашқадарём, ғазал Қашқадарём.

                  Тоғ бошида оппоқ қор, тинмай соғар сутини,                                           Роҳатланиб Қарши чўл, қамчилайди отини,                                           Деҳқонобод қўйлари кўтаролмас етини,                                                 Шоир айтса айтгудай, минг кечага етгудай,                                           Гўзал Қашқадарём, ғазал Қашқадарём.

                  Бир томонда тоғларинг, бир томонда боғларинг,                                     Бир томонда уйларинг, бир томонда шерларинг,                                     Бир томонда қўйларинг, бир томонда яйловинг,                                     Шоир айтса айтгудай, минг кечага етгудай.                                           Гўзал Қашқадарём, ғазал Қашқадарём.

      Қодир бахшини достончилик санъатининг виждони десак муболаға бўлмайди. Халқ оғзаки ижодиётидан инсоният маданияти, маънавияти қирраларини ўрганиш, моҳиятини кўпчиликка етказишга интилиш ва бу соҳада ҳақиқий эл бахшиси бўлиб етишиш тасодифий эмас. У тинимсиз ижодий меҳнатда бўлди. Қодир бахши томонидан айтилган достонлар тингловчилар қалбини забт этиб сел қилиб эритиб юборарди. Ундан бизга мерос бўлиб қолган достон ва термалар ўлмас асарлар дебочасидир. Севикли бахши ҳаётлигида ёшлик инсонга бир марта берилади, унинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, элу -юрт равнақи йўлига бахшида этиб, эзгу ниятларга сарф қилиш лозим деб таъкидларди. Бу ибратомуз сўзлари ўттиздан ошиқ шогирдлари қалбига муҳрланиб, бугунги кунда машъал бўлиб, уларнинг йўлини ёритиб, у айтган юксак мақсадларга чорлаб турибди.

      Қодир бахши нафақат атоқли