ЖЕННИ ГЕРХАРДТ. Теодор Драйзер. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Теодор Драйзер
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
таълимотига эътиїод їилиб келган бєлса іам, бажонидил эрининг мазіабига єтганди. Хуллас, бу хонадон баўоят художєй эди. Герхардтлар їаерга кєчиб єтишмасин, аввало, єша ердаги лютеранлар черкови їавмлари їаторидан жой олишарди ва руіоний уларнинг азиз меімони бєлиб їоларди.

      Колумбус шаіридаги лютеранлар раіномаси бєлган жаноб Вундт іаїиїий ва ашаддий христиан бєлиши билан бирга ашаддий мутаассиб іам эди. У раїс тушган, їарта єйнаган ёки театрга борган їавмдошларини єз жонларига жабр їиладилар, деб іисоблар ва сира іам иккиланмасдан, томоўи йиртилгудай бєлиб, панду насиіатларимга юрмаганлар, албатта, дєзахга тушадилар, дерди. Ичиш, іатто озгина бєлса іам, унингча гуноі эди. Чекишга келганда эса… унинг єзи іам чекарди. Іар бир христиан турмуш їургунича йєлдан озмаслиги ва кейинчалик іам покизаликни їєлдан бермаслиги лозим эди. Єзининг иффатини саїлай олмаган їиз ва їизнинг гуноікор бєлишига йєл їєйган ота-оналарга нажот йєли берк, дерди у. Улар дєзахга тушадилар. Бундай жазога мустаіиї бєлмаслик учун эзгулик йєлидан озманглар, чунки яратган эгамнинг ўазаби гуноікорни бир балога гирифтор їилмоўи муїаррардир.

      Герхардт, хотини ва Женни жаноб Вундт талїинидаги черков аїидаларига сєзсиз амал їилишарди. Лекин Женни амалда буларнинг барини номигагина бажарарди. Дин іозирча унга кучли таъсир єтказганича йєї эди. Одам жанат борлигидан хурсанд бєлади-ю, дєзахни эшитганида чєчийди. Йигитлар билан їизлар єзларини яхши тутишлари ва ота-оналарининг айтганларини їилишлари лозим. Женни бошїа масалаларда дин нима буюришини яхши билмасди.

      Черков минбаридан туриб айтилган іар бир калом айни іаїиїат эканлигига Герхардт отанинг иймони комил эди. Нариги дунё унга аппа-аниї бордай туюларди.

      Йиллар эса єтар, іаёт тобора мубіам ва мураккаблашиб борар, Герхардт іам іамма саволларига жавоб топиладиган диний аїидаларга маікам ёпишиб олганди. О, Герхардт етарлича іалол ва матонатли бєла олганида борми, яратган эгам, ундан сира іам юз єгирмасди-я! Герхардт фаїат єзи учун эмас, балки хотини ва болалари учун іам єлиб-тириларди. Бир кунмас-бир кун улар учун іам жавоб беришга тєўри келади-да, ахир. Боїий іаёт тартибларини уларга тушунтиришда нєноїлик ва бєшанглик їилаётгани іаммаларини балога дучор этмасмикин? Герхардт дєзах азобларини хаёлан кєз олдига келтирар, мен ва яїинларимни маішар куни нималар кутаётибдийкин, деб сєрарди єз-єзидан.

      Герхардт динни бунчалар маікам тутганидан болаларига іам їаттиїїєл эди. Ёшларнинг єйин-кулгилари-ю, їийшанглашларига тоби йєї эди. Унинг єзига їєйиб берса борми, Женни муіаббат деган нарсанинг кєчасидан єтмаган бєларди. Мабодо шаіарнинг бирор жойида йигитлар билан танишиб, улар Женнига гирдикапалак бєлишганида іам отаси уларни уйга йєлатмасди. У єзи іам бир ваїтлар ёш бєлганини унутган, іозир эса бутун эс-іуши їизини асрашда эди. Шунинг учун іам сенатор Женни балоўатга етиб танишган биринчи одам эди.

      Брэндер оиланинг ишига дастлаб аралаша бошлаганида жаноб Герхардтнинг нима яхшию нима ёмонлиги борасидаги тасаввури омонат экани маълум