Мовароуннаҳр ёди ёҳуд султон Қутуз қиссаси. Коллектив авторов. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: Коллектив авторов
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
билан кезишни хуш кўрар эди. Бугун ҳам у шу алфозда оромгоҳ томон йўл олди.

      Улар боғдаги машғулот майдонига кириб келишганида кун чошгоҳга қараб оғган, Сайфиддин машқ билан машғул эди. Майдон боғнинг чеккасида жойлашган бўлиб, бунда уч томони очиқ, ҳашаматли чодир қад кўтарганди. Ҳожа одамлари қуршовида шу чодирнинг тўридаги ўриндиққа бориб ўтирди. Сайфиддин ўз машқида давом этди. Носир Абумаъфиб Сайфиддиннинг машқини обдон кузатгач, сардорига нималарнидир тайинлаб, ўрнидан қўзғалди.

      Бугун ҳожа ўзига бошқача оро берган, ҳарбийларга хос кийиниб, бир ёнига қилич, бошқасига ханжар таъқиб олганди. У қора қаҳрабо ва сариқ лаъл, четларига эса ҳошия мисол зумрад тошлари қадалган қўнжи узун, фил терисидан тикилган этигида у ёқдан бу ёққа бориб келди. Кун пешинга оғар маҳал Аҳад ибн Мажид Абдуллоҳ Дамашққа кириб келгани ҳақидаги хабарни олди. Барча оёққа қалқди, Ҳожа одамлари қуршовида нуфузли меҳмонни қарши олгани чиқди.

      – Марҳабо, хуш келдингиз, – у тирсагига тегиб кетган қиличини қўлида бироз сурди-да, қучоқларини очган ҳолида меҳмонни қаршилади.

      Қоҳирадан ташриф буюрган Аҳад ибн Мажид Абдуллоҳ нуфузли зотлардан саналиб, олис йиллардан буён Ҳожа билан дўстона муносабатда эди. У қорамағиз, ўрта бўйли, кўркам ва елкадор, феъли хуш бир киши эди.

      У Миср султони подшоҳ Салоҳиддиннинг мулозими ва энг ишончли вакилларидан. Пайваста қуюқ қошлари ортида мудом чақнаб турувчи қўйкўзлари унинг хушфеъл ва самимий инсон эканидан далолат бериб турарди. Чўққи бурни ва серсоқол ияги узун юзига жуда ярашиқли эди. Замонасининг пешқадам ва закий инсонларидан саналган бу киши узоқ йиллар подшоҳ Солиҳ ҳузурида сидқидилдан меҳнат қилганди.

      Оқибатли инсонлар дунёнинг дарз кетаёзган қатламини меҳрли ришталари билан боғлаб туради. Ҳаёт ана шундай инсонлар билан мазмунлидир. Қоҳиранинг кўплаб зодагонларига насиб этмаган бахтга айнан у ҳукмдорига ўта содиқлиги туфайли эришган эди. Шунингдек, у оддий халқ орасида авомга хайриҳоҳлиги билан танилган, шу самимий хислатлари боис халқ уни жуда эъзозлар эди. Харами ҳумоюнда шуҳрат ва илтифот қидирган зодагонларнинг кўпи Абдуллоҳ ибн Мажиднинг мана шу эзгу ҳислатлар соҳиби экани боис мудом унга ҳасад кўзи билан қараб келишарди.

      Ҳожа унга иззат-икром кўрсатиб:

      – Қани, лутфан ичкарига, – дея меҳмонни чодир ичига олиб ўтди.

      Чодирнинг уч томони барқут матоҳда ўралган бўлиб, олд қисмига ҳарир парда тортилган эди. Майин эсаётган шамолда пардалар оҳиста тебраниб, дилни хушҳол қилади. Чодирнинг тўрт тарафидан Ҳожанинг девкелбат қўриқчи ғуломлари жой олган.

      Ҳурларга бензаган навниҳол қизлар неъматлар тўла патнислар кўтариб ўта бошлади; улар меҳмонлар учун дам шарбат, дам нон, дам мева ва ширинликлар ташиди. Сўнг лаган-лаган лаззатли таомлар, косаларда шўрвалар келтирилди.

      Мартабали қўноқ ҳожа ва унинг одамлари билан дилдан суҳбат қурди. Аҳад ибн Мажид Абдуллоҳ чиндан иззат-икромга лойиқ меҳмон эди. Уч йил бурун Абдуллоҳ Ҳожанинг қизи Нажмияни ўғлининг никоҳига