ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД. Читать онлайн. Newlib. NEWLIB.NET

Автор: ТОИР МАҲМУД
Издательство: Yangi asr avlodi
Серия:
Жанр произведения:
Год издания: 0
isbn:
Скачать книгу
баҳраманд бўлиб келаётган Тошкент вилояти, бу қадимий ва гўзал воҳа, унинг Паркент деб аталмиш, Чотқол тоғ тизмаларининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган мафтункор гўша мен учун муқаддас бешик бўлиб, туз-насиба бериб вояга етказган, қайғули кунларимда бошимни силаб, кўнглимга далда бўлган, қувончли кунларимда «баракалла, болам» дея ҳаммадан кўп хурсанд бўлган мўътабар маъводир. Ватан ичра табаррук ватан бўлган, мени камолга етказиб, элга қўшган, қўлимга қалам берган, дилимга илҳом солган бу юрт олдида, унинг мард ва меҳнаткаш, ориятли, тарихнинг не-не синов ва ташвишлари, мустақиллик даврининг саодатли дамларини бошидан ўтказган инсонлари олдида ҳамиша узиб бўлмас қарздорлик ҳисси билан яшайман.

      Ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, бугунги кунда вақт, замон суръати шу қадар шиддатли ва тиғизки, бу ҳаётга, жамиятимиздаги ўзгаришларга, одамларнинг орзу-интилишларига кечаги қараш ва мезонлар билан баҳо бериб бўлмайди. Айниқса, кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида шундай улкан қадамлар билан олдинга интилмоқдаки, бундай жасорат, азму шижоат, ўн йиллар давомида ечилмай келган муаммоларга ечим топиш салоҳияти нафақат халқимиз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда. Эл-юртимиз ўртасида юриб, кўпни кўрган оқсоқоллар, турли соҳа вакиллари билан мулоқот қилганимизда, «Оллоҳ таоло бошимизга шундай халқпарвар, инсонпарвар, улуғ ва донишманд, сўзи билан иши бир, мард ва жўмард инсонни соябон қилиб, йўлбошчи қилиб юборгани учун ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди», деган дил изҳорларини эшитдик. Халқ баҳоси – ҳақ баҳо. Ундан ўтказиб бу борада бирор сўз айтишимиз қийин, албатта. Юртбошимизнинг жумладан, биз илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат аҳлига кўрсатаётган юксак эътиборини ҳар қадамда сезиб, ҳис қилиб турибмиз. Бу ҳақда кўп гапирмасдан, фақат биргина мисол – Тошкент вилояти, Паркент туманининг Чотқол тизмалари бағридаги сўлим гўшаси бўлган Заркент қишлоғида 50 ўринли дам олиш маскани, ижод уйини барпо этилганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Оддий халқ вакиллари биз ижодкорларни кўз ўнгимизда қад ростлаётган ана шу бино билан қутлаётгани кўксимизни тоғдек кўтармоқда.

      ***

      Маълумки, Тошкент вилояти – Ўзбекистоннинг пойтахт мақомидаги марказий вилояти. У мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётида катта нуфуз ва салоҳиятга эга. Вилоят табиий иқлим шароити, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига кўра, катта имкониятларга эга. Бу қутлуғ заминда тоғ ва тоғолди ҳудудлар, воҳа ва водийлар, дарёлар, улкан сув ҳавзалари, унумдор тупроқ, бепоён далалар, қир-адирлар, ривожланган коммуникация, саноат ва ижтимоий инфратузилмаларнинг борлиги турли соҳа ва тармоқларни мутаносиб ҳолда ривожлантириш имконини беради. Воҳани Аллоҳ таолонинг Ўзи бетакрор ва саховатли табиат билан сийлаган. Вилоят аҳли бу заминда уч фаслни – баҳор, ёз ва қишни бир вақтнинг ўзида кўриш мумкинлиги ҳақида доимо фахрланиб, ғурурланиб гапиради. Чиндан ҳам, вилоятнинг шимоли-шарқида жойлашган Бўстонлиқ тоғларидаги манзара билан унинг ғарб тарафидаги Чиноз тумани,